Rashid Ashuraliyev
Рашид Салоҳутдинович Ашуралиев — совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.
| Рашид Салоҳутдинович Ашуралиев | |
|---|---|
| Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилоят қўмитасининг биринчи котиби- | |
|
Мансаб даври 1982 – 1987-йиллар | |
| Аввалгиси | Раҳимов Бектош Раҳимович |
| Кейингиси | Ражабов Назир Ражабович |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1931-йил Ўзбекистон |
| Вафоти | 1998-йил |
| Сиёсий партияси | КПСС |
| Фаолияти | Хизмат кўрсатган иқтисодчи |
| Маълумоти | Олий |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Ашуралиев Рашид Салоҳутдинович 1931-йилда туғилган. КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.
Рашид Салоҳутдинович 1950-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан, 1950-1987-йилларда — Андижон вилояти Москва тумани колхозларида бош ҳисобчи ўринбосари, бош ҳисобчи, ҳудудий бошқарма бош ҳисобчиси, туман қишлоқ хўжалиги ташкилий колхоз бўлими бошлиғи, Ташкилий колхоз ишлари бўйича бош бошқарма бошлиғи вазифаларида меҳнат қилган. Шунингдек, Ашуралиев Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети қишлоқ хўжалиги бўлими мудири ўринбосари, Ўзбекистон ССРнинг Таъминот вазири, Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети Раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилоят қўмитаси биринчи котиби лавозимларида ҳам ишлаган.
Ашуралиев Рашид СССР Олий Кенгашининг 11-чақириқ, Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 9-ва 10-чақириқлари депутати этиб сайланган. КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси)нинг ХХВИИ с’эзди делегати ҳам ҳисобланган.
Рашид Ашуралиев Ўзбекистонда истиқомат қилади.
Ҳаволалар
- Ўзбекистон ССР Олий Совети депутатлари: Ўнинчи чақириқ. (Қисқача биографик маълумот). — Т.: Ўзбекистон, 1981. — С. 190.
- ГА РФ Р7523 105 91 СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1971-йил 8-апрелда қабул қилинган Фармонлари ва уларга материаллар / 10-сонли баённомага / Но 1455-ВИИИ дан 1458-ВИИИ гача, жилд. 16