БЕЙБУТОВ Рашид Мажид ўғли (1915, Тбилиси — 1989, Боку) — озарбайжон эстрада ва опера хонандаси (лирик тенор). 1934 — 44 йларда Ереван, 1944 — С6 йилларда Боку филармониясида якка-хон хонанда; 1957 — 59 йилларда Озарбайжон давлат консерт ансамбли, 1966-йилдан Озарбайжон давлат қўшиқтеатрининг раҳбари. Репертуаридан рус ва Фапбий Европа композиторлари асарлари ҳамда турли халқлар (эрон, турк, араб, ғинд ва бошқалар) қўшиқлари урин олган. У. Ҳожибековнинг "Аршин мол олон" мусиқали комедияси асосида яратилган филмдаги бош роли (Аскдр) машҳур.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил