Rashid Kadirkayev
Рашид Абдулхатович Кадиркаев (1963-йил 18-ноябрда, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – совет конкида учиш бўйича жуфтлик баҳсларида қатнашган фигурали учувчи[1]. У ўзининг энг катта муваффақиятига Елена Квитченко билан биргаликда эришди. Улар СССР чемпионатининг бронза медали совриндорлари, Европа чемпионати ва 1989-йилги жаҳон чемпионати иштирокчилари бўлган. Ёшлигида Марина Никитюк билан биргаликда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки марта ғолиб бўлган (1980-йилда кумуш ва 1981-йилда бронза). СССР халқаро тоифадаги спорт устаси.
| Рашид Кадиркаев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
18-ноябр 1963-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Спорт | |
| Мураббий(лар)и |
Тамара Москвина Игор Москвин Валерий Тюков |
Карераси
Рашид Кадиркаев халқаро миқёсдаги илк муваффақиятига Марина Никитюк билан тандемда эришди. Улар Пермда Валерий Тюков билан машғулот ўтказдилар. Никитюк ва Кадиркаев 1980-йилдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритишган. 1981-йилда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эса бронза медалини қўлга киритишган[2].
Мураббий Станислав Жук 1982-йилда Марина Черкасова билан Рашидни бирга шерик қилди. Бироқ, бу ҳамкорлик муваффақияцизликка учради ва Кадиркаев Елена Квитченко билан шерик бўлиш учун Ленинградга кўчиб ўтди.
Квитченко ва Кадиркаев Игор Москвин билан машғулот ўтказишди. Улар 1987-йилги қишки Универсиада ғолиби бўлишди. Уч марта СССР чемпионатларида бронза медали совриндори бўлишди ва 1989-йилги Европа ва жаҳон чемпионатларида қатнашишди.
1986-йил Ереванда 1-ўринни ва 1989-йил Минскда бўлиб ўтган СССР кубогида 2-ўринни эгаллашган[2].
Жуфтлик 1989-йилда ўзларининг спорт турлари бўйича профессионалга айланишди ва „Иcе Cападес„ шоуси билан гастрол қилишди.
Ҳозирда Кадиркаев АҚШда яшаб, мураббий бўлиб ишлайди. Унинг ҳозирги ва собиқ шогирдлари исроиллик Тамар Кац[3] ва словакиялик Игор Маципура.
Манбалар
- ↑ „Рашид Кадйркаэв | Кадыркаев Рашид Абдулхатович“. Қаралди: 2023-йил 2-январ.
- ↑ 2,0 2,1 „Кадыркаев Рашид Абдулхатович“. Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.
- ↑ „Тамар Кац“. Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.