Рашид Маликов – ўзбек актёри, режиссёри, ссенарийнависи, „Ўзбеккино“ бадиий кенгаши ва Россия Кинематографлар гилдияси аъзоси[3][4][5]. У „Чинор остидаги дуэл“ ва „Келинлар қўзғолони“ филмларида актёрлик, „Тоға“, „Сабот“ ва „Тутқунлик“ филмларида эса режиссёрлик қилган[6][7][8].

Рашид Маликов
Файл:Рашид Маликов.жпег
Таваллуди 1958-йил 3-июл (1958-07-03) (68 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби актёр, режиссёр ва ссенарийнавис
Филмлари „Тоға“, „Сабот“, „Клиника“ ва „Тутқунлик“
Болалари 2
Мукофотлари [1][2]

Ҳаёти

Рашид Маликов 1958-йил 3-июлда Москва шаҳрида шифокорлар оиласида таваллуд топган. Маликовнинг отаси стоматолог, онаси шифокор бўлган. У дастлаб, шифокор бўлишни орзу қилган ва 1975-йил Тошкент тиббиёт институтига ўқишга кирган, 1980-йилда уни тамомлаган[9]. Аммо, у ҳеч қачон тиббиёт соҳасида ишламаган. 1981-1986-йиллари Маликов Бутунроссия давлат кинематография институтининг режиссёрлик факултетида таҳсил олган[10]. 1985-йил „Келинлар қўзғолони“ ва „Суюнчи“ филмларида кичик эпизодларни ижро этган. 1986-йил кинематография институтини тугатиб, Ўзбекистонга қайтиб келган[11]. Унинг актёрлик фаолияти 1979-йилда „Чинор остидаги дуэл“ филмидаги „Нортой“ бош ролини ижро этишдан бошланган[12]. 1993-йилда Рашид Маликов АҚШда Филм ин УСА дастури доирасида малака оширган[13][14].

Ижоди

1987-йилда Рашид Маликов ўзи ссенарийлаштирган „Клиника“ бадиий филмига режиссёрлик қилган[15].

2013-йилда Маликов Тимофей Трибунцев, Светлана Иванова ва Иля Любимов қатнашган „Женский ден“ романтик комедия филмига режиссёрлик қилган[16][17][18].

2017-йилда суратга олинган „Сабот“ бадиий филмига Маликов режиссёрлик қилган[19]. Филм 2018-йил Россия халқаро кинофестивалида тақдим этилган ва москвалик томошабинларнинг олқишига сазовор бўлган[20][21].

2018-йилда Муҳлиса Азизова томонидан суратга олинган, Рашид Маликов, Абдуҳамил Содиқов ва Боб Ундерwоодлар жангари, драма ва триллер жанрлардаги Сcорпион филмининг ссенарийнавислари ҳисобланади[22][23][24][25].

2021-йилда суратга олинган, драма жанрига оид Тутқунлик бадиий филмига Рашид Маликов бош режиссёрлик қилган[26].

Филмографияси

Режиссор

Йил Ном Жанр
1986 Правила хорошего тона Қисқа метражли филм
1987 Клиника Драма
1989 Невероятний случай[27] Фантастика, комедия
1991 Полуночний блюз Мелодрама, детектив
1992 Тайна папоротников Драма
1992 Қирқ қулоқ сири[28] Драма
1997 Пеший Драма
2008 Константинопол
2008 Планета православия Ҳужжатли филм
2009 Утренний ветер
2013 Женский ден Мелодрама, комедия
2014 Тоға[29][30]
2017 Свидетели Детектив
2018 Сабот[31][32] Драма
2019 Сумбул
2021 Тутқунлик[33] Драма, жангари, тарихий филм
2024 Пахта[34][35] Драма
2024 Қариқиз[36]

Актёр

Йил Филм Рол Жанр
1979 Чинор остидаги дуэл[37][38] Нортой Мелодрама
1979 Лошади под луной Октам
1980 Афсонавий қиз Абдуваҳоб Тарихий филм
1982 Суюнчи Студент Драма
1984 Келинлар қўзғалони[39][40] Тўхтасин Мелодрама
1986 О том, чего не било[41] Драма
1989 Вожд на одну смену[42] Драма
1992 Нулевой вариант[43] Ходжаев Жангари филм
1997 Пиёда Драма
2002 Дронго[44] Жангари филм
2007 Соғинч сохили Драма

Мукофотлари

Рашид Маликов 1986-йил „Правила хорошего тона“ қисқа метражли филми учун Москва ёш кинематографлар фестивали мукофотини, 1988-йил „Клиника“ филми учун Ленин Комсомоли мукофотини, 1991-йил „Тунги блюз“ филими учун Ашхобод халқаро кинофестивалининг бош мукофотини, 2014-йил „Тоға“ номли филми учун Россиядаги „В кругу семи“ халқаро кинофестивалининг бош мукофотини, 2018-йил „Сабот“ филми учун Россия кинематографчилари иттифоқининг киношунослар ва кинотанқидчилар гилдияси совринини, Киноклублар федерацияси дипломини қўлга киритган[45][46][47]. Маликов 2019-йил „Сабот“ филмида режиссёрлиги учун „Энг яхши режиссорлик иши“ номинацияси ғолиби бўлган[48][49]. 2022-йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида Рашид Маликов „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган[50][51].

Рашид Маликовнинг кинотеатрларнинг келажаги ҳақида Газета.уз мухбирига берган интервюсидан:

Менинг шахсий башоратим шуки, вақти келиб кинотеатрлар оммавий равишда ёпилади ва филмлар Нетфлих каби стриминг платформаларига ўтади.


Шахсий ҳаёти

Рашид Маликов икки фарзанднинг отаси. Уларнинг бири қиз, бири ўғил[52].

Манбалар

  1. ↑ „Давлат унвони билан мукофотланган киноижодкорлар э’тироф этилди“. узбкино.уз. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.[сайт ишламайди]
  2. ↑ YouTube logotipi Рашид Маликов “Дўстлик” ордени соҳиби! ЁуТубеда
  3. ↑ „Интервью с Рашидом Маликовым: «Главное заблуждение — что кино может снимать каждый»“. афиша.уз. Қаралди: 23-октабр 2024-йил.
  4. ↑ „Ўзбекистон Маркетинг Уюшмасининг эксперти Маликов Рашид“. маркетинг.уз. Қаралди: 24-октабр 2024-йил.
  5. ↑ „Рашид Маликов“. узбкино.уз. Қаралди: 24-октабр 2024-йил.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Рашид Маликов: "Қўлимда бўлса, хонтахта филмларни ман қилардим"“. www.ббc.cом. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  7. ↑ „Рашид Маликов“. www.киноманиа.ру. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  8. ↑ „‘Сабот - Рашид Маликов ’“. бозар.бе. Қаралди: 24-октабр 2024-йил.
  9. ↑ „Рашид Маликов биография“. www.киноэхперт.ру. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  10. ↑ YouTube logotipi Рашид Маликов - Современное кино Центральной Азии - Узбекистан [энглиш субтитлес (ролик перезалит)] ЁуТубеда
  11. ↑ YouTube logotipi РАСҲИД МАЛИКОВ КИНО, ЙОСҲЛАР ВА ЎЗБЕК МИГРАНТЛАРИ ТЎҒРИСИДА СЎЗЛАДИ ЁуТубеда
  12. ↑ YouTube logotipi Кино сирлари - Чинор остидаги дуэл филмидаги Нортой нималар билан банд Рашид Маликов ЁуТубеда
  13. ↑ „Рашид Маликов Ўзбекистонда бир мавзуда филм ишлаш «мода» бўлиши ҳақида - «Ҳозир филмларнинг 90 фоизи тарихий мавзуда»“. кун.уз. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  14. ↑  Рашид Маликов билан суҳбат(ўзб.) Телеграм месенжерида
  15. ↑ „Рашид Маликов“. www.вокруг.тв. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  16. ↑ „Женский день“. www.вокруг.тв. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  17. ↑ „Женский день (2013)“. www.кино-театр.ру. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  18. ↑ „Женский день (2013)“. www.кинопоиск.ру. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  19. ↑ „Стойкость“. www.вокруг.тв. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  20. ↑ „"Сабот": Ўзбекистон киносининг Россияга зафарли қайтиши“. оз.спутникнеwс.уз. Қаралди: 23-октабр 2024-йил.
  21. ↑ „Рашид Маликов: “Сабот”нинг ғалабаси бутун ўзбек кинематографиясига тегишлидир! (Интервю)“. замин.уз. Қаралди: 23-октабр 2024-йил.
  22. ↑ „“Сcорпион”: ишончсиз ва сохта эпизодлар, нооригинал ғоя...“. замин.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  23. ↑ „«Сcорпион» триллери ўзбек киносида янги даврни бошлаб беради“. хабар.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  24. ↑ „«СCОРПИОН» ҳақида эшитганмисиз? Филмни кинотеатрда томоша қилиш учун 5та сабаб“. кун.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  25. ↑ „Узоқ кутилган филм: "Сcорпион" нега зерикарли, мантиқсиз ва тушунарсиз?“. аниқ.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  26. ↑ „Рашид Маликов: Менга чиройли фотомоделлар керак эмас эди...“. www.фаcебоок.cом. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  27. ↑ „Невероятнйй случай“. мовиэпилот.де. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  28. ↑ „Қирқ қулоқ сири“. имдб.cом. Қаралди: 23-октабр 2024-йил.
  29. ↑ „1980-йиллар ҳақида ҳикоя қилувчи “Тоға” филмининг премераси ўтказилди“. дарё.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  30. ↑ „Тоға (ўзбек филм)“. ёутубе.cом. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  31. ↑ „“Сабот” филми Марказий Осиёнинг онлайн намойишларида иштирок этади“. юз.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  32. ↑ „Жаҳон киносанъатида ҳануз дастхати йўқ, хато, хулоса ва сабоқ орасидаги ўзбек киноси ҳақида мутахассис таҳлили“. ойина.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  33. ↑ „Ўзбек киноижодкорлари Туркияда“. замон.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  34. ↑  “Пахта” филмининг тасвирга олиш ишлари бошланди(ўзб.) Телеграм месенжерида
  35. ↑ „Кинематография агентлиги буюртмаси билан “Пахта” филмини суратга олишнинг илк куни бошланди.“. инстаграм.cом. Қаралди: 23-октабр 2024-йил.
  36. ↑  Шифокорлар ҳақида яна бир филм суратга олинмоқда(ўзб.) Телеграм месенжерида
  37. ↑  “Чинор остидаги дуэл ” бадиий филми.(ўзб.) Телеграм месенжерида
  38. ↑ „Чинор тагидаги дуэл“. итв.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  39. ↑ „Келинлар қўзғолони (ўзбек филм)“. ок.ру. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  40. ↑ „Келинлар қўзғолони“. cинерама.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  41. ↑ „О том, чего не было (1986)“. ҳи-фи.ру. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  42. ↑ „Вождь на одну смену“. киноманиа.ру. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  43. ↑ „Нулевой вариант“. w140.зона.плус. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.[сайт ишламайди]
  44. ↑ „Дронго (сериал, 2002)“. филм.ру. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  45. ↑ „Рашид Маликов“. www.кино-театр.ру. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  46. ↑ „Режиссор Рашид Маликов Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хафсаласи пир бўлгани ҳақида сўзлаб берди“. Газета.уз. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  47. ↑ „Грандс прих аре аҳеад оф узбек филммакерс“. узаирwайс.cом. Қаралди: 23-октабр 2024-йил.
  48. ↑ YouTube logotipi Олтин ҳумо миллий кинотақдимотида энг яхши киноижодкорлар тақдирланди ЁуТубеда
  49. ↑ „Рашид Маликов: “Сабот”нинг г`алабаси бутун о`збек кинематографиясига тегишлидир!)“. даракчи.уз. 2025-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-октабр 2024-йил.
  50. ↑ „Байрамолди бир гуруҳ фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ходимлари унвонлар билан сийланди“. Қалампир.уз. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  51. ↑ „Кино олами“. фаcебоок.cом. Қаралди: 29-сентабр 2024-йил.
  52. ↑ YouTube logotipi МТВ Шоw - Рашид Маликов ЁуТубеда

Адабиётлар

  • Матякубов Х.Х. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи. Тошкент: Тошкент давлат педагогика университети, 2021 — 140-бет. 
  • „Мустақиллик йиллари мамлакатимизда кино ва миллий қо'шиқчилик соҳаларининг ривожланиши“. О‘збекистон давлат сан’ат ва маданият институти хабарлари. Тошкент: ЎзДСМИ. 2021.

Ҳаволалар

Листен то тҳис артиcле (0 минутес)
Spoken Wikipedia icon
Тҳис аудио филе wас cреатед фром а ревисион оф тҳис артиcле датед 2024-йил 12-октябр (2024-10-12), анд доэс нот рефлеcт субсеқуэнт эдиц.