Rashid Nabiyev
Рашид Набиевич Набиев (1912, Самарқанд — 1985-йил, 6-октябр, Тошкент) — тарихчи олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1952), тарих фанлари доктори (1967).
Самарқанд педагогика техникуми (1927—1930) ва Фарғона педагогика институти (1930—1933) да ўқиган. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институти директори (1947—1952), бўлим мудири (1956—1962), Фанлар академияси Ижтимоий фанлар бўлими мудири (1952—1956). 1962-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим. Илмий фаолияти Ўрта Осиёнинг ўрта асрлар тарихини ўрганишга бағишланган. Ўзбекистон тарихига оид бир қанча ўқув қўлланмалар, дарсликлар муаллифи.
Манбалар
- ХИВ асрда Ўрта Осиёда сарбадорлар қўзғолони, Т., 1942; Из истории Кокандского ханства (феодалное хозяйство Худоярхана), Т., 1973; Ташкенцкое восстание 1847 г. и его социално-экономические предпосилки, Т., 1966.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |