Рашид Раҳимов
Рашид Рахи́мов
Ракҳимов cоачинг Терек ин 2017
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рашид Маматкулович Раҳимов
Таваллуд санаси 1965-йил 18-март (1965-03-18) (61 ёш)
Таваллуд жойи Душанбе, УССР
Бўйи 1.80 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Рубин Казан (мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000–1981 СКА-Памир Душанбе
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1982–1991 СКА-Памир Душанбе 277 (24)
1992–1994 Спартак Москва 26 (1)
1992–1993 → Валладолид (лоан) 29 (2)
1993–1994 →  Локомотив Моква 14 (0)
1995–2000 Аустриа Wиэн 120 (12)
2000–2001 Адмира Wаcкер 33 (0)
2001–2002 Риэд 16 (0)
Миллий терма жамоа
1992, 1996 Тожикистон 2 (0)
1994–1995 Россия 4 (0)
Бошқарган клублари
2002–2004 Адмира Wаcкер
2006–2007 Амкар Перм
2008–2009 Локомотив Москва
2009–2011 Амкар Перм
2013–2017 Терек Грознй
2018–2019 Акҳмат Грознй
2020–2021 Уфа
2023– Рубин Казан
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

 

Рашид Маматкулович Раҳимов (русча: Рашид Маматкулович Рахи́мов, тожикча: Рашид Маматқулович Раҳимов; 1965-йил 18-мартда туғилган) – тожикистонлик ва россиялик профессионал футбол мураббийи ва собиқ футболчи. У Қозоннинг „Рубин“ клубини бошқаради.

Футболчилик фаолияти

Клуб

Раҳимовнинг футболчилик фаолиятининг кўп қисми „Помир Душанбе“ билан боғлиқ бўлиб, у 1980-йилдан 1991-йилгача сўнгги уч мавсумни СССР Олий Лигасида ўйнаган. Шундан сўнг у „Спартак“, „Реал Валядолид“, „Локомотив“ каби клубларда ўйнади. Футболчилик фаолиятининг кейинги қисмида у Австрияга кўчиб ўтди ва ФК Аустриа Wиэн, Адмира Wаcкер ва СВ Риэд клубларида ўйнади ва у ерда мухлислар орасида жуда машҳур эди[1].

Халқаро

Раҳимов 1994-1995-йиллар давомида Россия терма жамоаси сафида 4 та ўйин ўтказган. Раҳимов 1992 ва 1996-йилларда ўзи туғилиб ўсган мамлакати Тожикистон миллий футбол жамоасида ўйнаган[2].

Мураббийлик фаолияти

У ўйнашни тугатгандан сўнг, у 2002-йилда Адмира Ваккерга менежер сифатида таклиф қилинди. У клубни қуйи лигага тушиб қолишдан қутқарди, аммо 2004-йилда уни тарк этди.

2006-йилда у Пермнинг „Амкар“ клубига таклиф қилинди. Таъсирли ўйинлардан сўнг, „Амкар“ Премер-лигада қолди ва Раҳимов 2007-йил бошида клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади.

2007-йил 6 декабрда у Москванинг „Локомотив“ клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади ва 2009-йил 28-апрел ойида ишдан бўшатилди. Ўн тўққиз ойдан кейин у „Амкар Пермг“ жамоасига қайтиб келди.

2011-йил 28-сентабр куни „Амкар Перм“ президенти Геннадий Шилов клубнинг натижаларининг ёмонлиги сабабли Раҳимовнинг истеъфосини қабул қилганини тасдиқлади.

2018-йил 5-сентабрда у яна Ахмат Грозний клуби бош мураббийи этиб тайинланди (бу жамоан аввалги Грознийнининг „Терек“ жамоаси давомчиси ҳисобланади)[3]. У 2019-йил 30-сентябрда жамоа Россия Премер-лигасида 15-ўринни эгаллаб турганлиги сабабли Ахмат клубидан истеъфога чиқди[4]. 2016/2017-йилги мавсумда у Ахмат клубини 5-ўринга олиб чиқди, бу ҳали ҳам клуб тарихидаги энг юқори рекорд ҳисобланади.

2020-йил 11-октабр куни Раҳимов „Уфа“ клуби бош мураббийи этиб тайинланди[5]. У 2021-йил 3-апрелда Москванинг „Динамо“ клубига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг „Уфа“ жамоасидан истеъфога чиқди. Клуб Раҳимов истефосидан сўнг ҳам ҳамон у бош мураббий бўлган вақтидаги 15-ўринни эгаллаб турган эди[6].

2023-йилнинг 12-апрелида Раҳимов Қозоннинг „Рубин“ клуби бош мураббийи сифатида шартнома имзолади[7].

Ютуқлар

Спартак Москва

Манбалар

  1. ↑ Плаер Профиле & Стац (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-27 санасида архивланган) он www.рустеам.пермиан.ру
  2. ↑ „Плаерс Аппеаринг фор Тwо ор Море Cоунтриэс“. РСССФ. Қаралди: 2014-йил 2-июл.
  3. ↑ „Рашид Рахимов – главный тренер ФК "Ахмат"“ (ру). ФC Акҳмат Грознй (2018-йил 5-сентябр). 2021-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-август.
  4. ↑ „Рашид Рахимов покидает пост главного тренера футбольного клуба "Ахмат"“ (ру). ФC Акҳмат Грознй (2019-йил 30-сентябр). 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-август.
  5. ↑ „Рашид Рахимов – главный тренер ФК Уфа!“ (ру). фcуфа.про/. ФC Уфа (2020-йил 11-октябр). Қаралди: 2020-йил 11-октябр.
  6. ↑ „Рашид Рахимов покидает "Уфу"“ (ру). ФC уфаw (2021-йил 3-апрел). Қаралди: 2021-йил 3-апрел.
  7. ↑ „РАШИД РАХИМОВ – ГЛАВНЫЙ ТРЕНЕР «РУБИНА»“ (ру). ФC Рубин Казан (2023-йил 12-апрел). 2023-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-август.

Ҳаволалар

  • {{НФТ плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.