Рашид Алиевич Сюняев (1943-йил, 3-январ, Тошкент) — космолог ва астрофизик олим. Россия Фанлар академияси академик (1992), техника фанлари доктори (1973), профессор (1985). Рентген астрономиясининг асосчиларидан бири. Космик расадхоналар ("Рентген", "Квант", "Мир", "Гранат") илмий раҳбари. Москва физикатехника интини тугатган (1966). Москвадаги Космик тадқиқотлар институти бўлим мудири (1974-йилдан). 1990й.лардан Германиядаги Макс Планк номидаги Астрофизика институти директори. Илмий ишлари нейтрон юлдузлар физикаси, "қора ўра" атроф муҳитининг тузилиши, галактикалар тўдалари физикасига, уларнинг рентген нурланишининг компакт космик манбалари назариясига, модда ва нурланишларнинг экстремал шароитларда ўзаро таъсирига оид.