Rashid Temurov
Рашид Маҳмудович Темуров (1912.18.1, Бухоро – 1991, Самарқанд) – манзарачи рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Самарқанд бадиий билим юртида (1932—36), Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг рассомлар малакасини ошириш курсида (1938—41) таълим олган. Т. ёрқин ранглардан кенг фойдаланади; ранг суртмалари ва шакллари яхлит ва йирик ҳолда олинади. Асарларида Ўзбекистоннинг гўзал табиатини нозик бўёқларда гавдалантиради, меҳнаткаш халқни, қад. шаҳарларини асарларига кўчиради: „Эски шаҳар“ (1936), „Тошкент чеккасида“ (1939), „Канал қурилишида“ (1940), „Самарқанд боғлари“ (1951), „Улуғбек мадрасаси. Баҳор“ (1957), „Бибихоним майдони. Баҳор“ (1958), „Гуллаган дарахт“ (1962), „Тушки танаффус“ (1971), „Менинг шахрим“ асарлар туркуми (1969— 80), „Самарқанд сюитаси“ (1982) ва бошқа Т.нинг Самарқанддаги устахонасида музей устахона ишлаб турибди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |