Рашид Самарқандий(11-аср, Самарқанд шаҳри – 12-аср, Табриз шаҳри) – форс шоири, мунажжим олим[1]. Қорахонийлар давлати подшоҳи бўлган Хизрхоннинг шахсий шоири.

Рашид Самарқандий
Таваллуди ХИ аср
Вафоти ХИИ аср
Табриз шаҳри

Ҳаёти

Рашидий Самарқандий ХИ асрда Самарқандда туғилган. Унинг нечанчи йили туғилганлиги ҳақида маълумотлар бўлмаса-да, ХИ—ХИИ асрларда яшаган форс шоири эканлиги ҳақида маълумотлар етиб келган.

Рашид Самарқандий ҳақидаги маълумотларнинг аксарият қисмини Ҳермен Эттенинг „Форс адабиёти тарихи“ китобидан олиш мумкин. Рашид Самарқандий мадрасада таҳсилини тамомлаганидан сўнг, қорахонийлар ва салжуқийлар сулоласидаги саройларида хизмат қилди. Рашид Самарқандий 12-аср бошларида Қорахонийлар давлати подшоҳи бўлган Хизрхоннинг шахсий шоири бўлган. Рашид Самарқандий Хизрхонга Қорахонийлар давлати ҳақида ёзган 4 мисралик шеъри учун 4 та олтин суви югуртирилган идишни совға қилади. Рашид Самарқандий ёзган шерларнинг аксарият қисми ватанпарварлик руҳида ёзилган эди. У форс шоири Рудакийнинг ижодидан илҳом олган ҳолда, шеърларини ёзган. Рашид Самарқандий гарчи Қорахонийлар тарихи ва уларнинг давлатлари ҳақида ёзма маълумотлар ёзган бўлса-да, Қорахоний ҳукмдорларнинг тазйиғига учради. Уларнинг Рашид Самарқандийга берган босимининг асосий сабаби, Рашид Самарқандий давлатдаги кундалик турмуш пайтидаги муаммоларни ҳажв йўли билан кулгига олади. Халқнинг Қорахонийларга нисбатан ишончи тушиб кетаверади. Бундан сўнг у шаҳарлардан шаҳарларга кўчиб юришга мажбур бўлди. Рашид Самарқандий 1174-йили Салжуқий ҳукмдор Тўғоншоҳ ва Ардашерларнинг саройларига бориб, ҳужжатлар ишлари билан шуғулланган. Ҳужжат ишлари билан биргаликда, Салжуқийлар давлатининг ташқи сиёсатига ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Бошқа қўшни давлатларнинг Салжуқийлар билан яқинлашувига асосий сабаб, айнан, Рашид Самарқандий тайёрлаган шогирдларининг ижодий ишлари эди.

Рашид Самарқандий мунажжим ҳам эди[2]. У юлдузларни жойлашувига оид қисман маълумотларни ёзиб қолдирган. У ўзини Фаробийнинг шогирди деб билар эди.

Рашид Самарқандий умрининг охирларида барча нарсалардан воз кечиб, таркидунё қилади. У 12-асрда Эрондаги Табриз шаҳрида вафот этади.

Манбалар