Рашидхон Содиқов (1938.27.5, Фарғона вилояти — 2000, Қўқон) — Ўзбекистон халқ артисти (1992). 1960—2000-йиллар Қўқон шаҳар драма театрида актёр. Қақрамононаромантик, ижтимоийпсихологик ва маиший ҳажвий йўналишлар унга яқин бўлиб, мазмунан теран, фалсафий мушоҳадаларга бой, мавзу ва услуб жиҳатдан рангбаранг образлари билан из қолдирди. "Муқанна"да Муқанна, "Бой ила хизматчи"да Ғофир, "Жалолиддин"да Жалолиддин Мангуберди, "Тоҳир ва Зуҳра"да Тоҳир, "Муҳаббат қасри"да Шоҳжаҳон каби образлари алоҳида ўрин тутади. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган (1998).