Рашит Сулаймонов — (1950-йил 5-июлда таваллуд топган) Ўзбекистонлик ҳайкалтарош. Москва тасвирий санъат билим юрти, Олмаота тасвирий санъат коллежи ва Тошкент тасвирий санъат институтида тамомлаган[1].

Ўзбекистон Бадиий академиясининг аъзоси. 2012-йил Осcар Кокосчка мукофоти совриндори. Ўзбекистондаги кўплаб обидалар, жумладан, Рашит Сулаймонов Андижонда ўрнатилган Бобурнинг биринчи ёдгорлиги муаллифи. Бу ҳайкал Совет даврида ҳокимият минтақавий ўзликни ифодаловчи асарларни бостиришга уринганида ўзига хос баҳс-мунозараларга эга бўлган.

Рашит Сулаймоновнинг асарлари Россия, Туркия, Германия, Британия ва бошқа мамлакатлардаги кўплаб музейларда шахсий коллексияларидан жой олган. Рашит бронза ва мисдан тортиб тош, ёғоч ва лойгача бўлган материалларидан моҳироналик билан турли ҳайкаллар яратади[2].

Мукофотлар

Халқаро Бобур жамғармаси лауреати, 2001-йил. 2012-йил сентябр ойида Австриянинг Почларн шаҳрида бўлиб ўтган „Ателиэр ан Дер Донау“ симпозиумида қатнашган Рашит Осcар Кокосчка мукофоти совриндори[3] .

Санъат асарлари ва кўргазмалар

2009-йил июл ойида Рашит АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига 2005-йилда Ню-Орлеанда Катрина тўфонида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ҳайкалчасини совға қилган[4] [5]. 2007-йилда Рашит Германиянинг Триэрда шахсий кўргазмасини ўтказади. 2002—2005- йилларда Рашит Москвада Фанлар академиясининг бир гуруҳ палеонтологлари билан мамонт фаунасини тиклаш лойиҳасида ишлаган. Рашит Сулаймоновнинг музлик даври фаунасидан илҳомланган баъзи асарлари Москвадаги Тимирайзев музейида намойиш этилган. Андижон вилояти Асака туманига кираверишда иккинчи жаҳон урушининг 26 нафар учувчи-қаҳрамони ёдгорлиги шунингдек „Ўзбекистон гавҳари“ „Шоирлар хиёбони“ „От“ каби асарлари бугунги кунда халқимизнинг маданий меросларидан бири ҳисобланади[6].

Рашит Сулаймонов йирик жамоат обидалари билан чекланиб қолмай, ташкилотлар ва хусусий мижозлар учун кўпроқ безак ишлари олиб бориди. Рашит Сулаймоновнинг асарлари Тошкентдаги Интерcонтинентал меҳмонхонаси фоесини ва Халқаро ишлар вазирлигини безаб турибди.

Рашит Сулаймоновнинг асарлари кенг услубий ва тематик диапазонни ўз ичига олган. Бронза, гуруч, мармар, гранит, оникс, оташли лой ва кулолчилик каби турли хил материалларда ўз ижодий асарларини маҳорат билан ижро этилган.

Ҳаволалар

Манбалар