Rasht (Tojikiston)
Рашт — илк ўрта асрларда Тожикистоннинг Гарм вилояти ҳудудида жойлашган шаҳар ва вилоят (6—ХИВ асрлар). Термиздан 60 фарсах масофада бўлган. ВИИИ аср охирида бармакийлар авлоди Фадл ибн Яҳъё (Холид ибн Бармак набираси) Р.да, туркийлар билан чегарадош ерда, мустаҳкам девор ва дарвоза қурдирган. Р. шаҳри ҳозирги Гарм шаҳри ўрнида бўлган. Р.га қўшни Хат қишлоғидан илк ўрта асрларга оид тангалар хазинаси топилган, уларнинг ичида 630-йилга оид Византия императорининг сурати туширилган олтин танга ва 7— ВИИИ аср бошига оид хитой кўзгуси бор. Бу топилмалар Р. орқали Буюк ипак йўли ўтганлигидан ва у юнонбақтрия даврида ҳам мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Х асрда Р.да зарбхона бўлиб, унда сомонийларнинг дирҳамлари чиқарилган. Бу эса Р. атрофида кумуш конлари бўлганлигини билдиради. В. Бартолднит фикрига кўра, Р. вилояти ХВ асрдан бошлаб Қоратегин деб атала бошлаган.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |