Расим Акчурин Сулаймонович (1931-йил 24-декабр; Ўзбекистон ССР, Зангиота тумани) – совет қўмондони, генерал-полковник (17.02.1990). Машҳур кардиожарроҳ академик Ренат Акчуриннинг укаси.

Расим Акчурин Сулаймонович
Таваллуди 1931-йил 24-декабр (1931-12-24) (94 ёш)
Тошкент вилояти, Зангиота тумани
Қўшин турлари ҳаво мудофаа кучлари
Хизматдаги йиллари 1951–1992
Унвони генерал-полковник

Ҳаёти

Расим Акчурин 1931-йил 24-декабрда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота қишлоғида ўқитувчи оиласида туғилган. 1933-йилдан бошлаб Андижонда, ота-онасининг янги иш жойида яшай бошлаган. 1949-йилда Андижондаги ўрта мактабни тугатган. 1949-йилдан М. И. Калинин номидаги Ленинград политехника институтида таҳсил олган[1].

1951-йилда институтнинг иккинчи курсини тамомлаб, Совет Армияси сафига чақирилган. 1954-йилда Ҳаво мудофааси кучларининг 3-Болтиқ зенит-артиллерия мактабини тамомлаган (Латвия ССР, Алуксне шаҳри). 1954-йилдан Туркистон ҳарбий округининг 30-алоҳида ҳаво ҳужумидан мудофаа корпусида взвод командири (Қирғизистон ССР, Майли-Сай қишлоғи), 1957-йилдан С-75 зенит-ракета тизимида взвод командири лавозимларида хизмат қилган.

1970-йилда Ҳаво мудофааси Ҳарбий қўмондонлик академиясини тамомлаган. 1970-йилдан Москва ҳаво мудофааси округида хизмат қилган ва 291-зенит-ракета полкининг командири бўлган (Кострома вилояти Нея шаҳри). 1973-йилдан 16-ҳаво мудофааси корпусининг (Горкий шаҳри) зенит-ракета қўшинлари бошлиғи бўлган. 1974-йилда қўмондон ўринбосари ва 1982-йилда 3-Ҳаво мудофааси корпуси қўмондони (Ярославл), 1982-йилда Москва ҳаво мудофааси округи зенит-ракета кучлари қўмондони бўлган. 1985-йилда мамлакат Ҳаво мудофааси кучларининг зенит-ракета қўшинлари қўмондони бўлган. 1992-йилда захирага ўтказилган.

Расим Акчурин 1993–1996-йилларда Аэрокосмик комплексни конвертация қилиш бўйича Россия марказида маслаҳатчи, 1996–1999-йилларда Россия Федерацияси ҳукумати маъмурий бўлими маслаҳатчиси, 1999-йил январ ойидан август ойигача Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Россия давлат тарихий-маданий марказининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўлими бошлиғи ҳамда 1999-йил августдан Москва таълим бошқармаси Ҳарбий-ватанпарварлик ва фуқаролик таълими маркази директори лавозимларида ишлаган.

Расим Акчурин ижтимоий ишларда фаол иштирок этаган. У 1999-йилдан Москва вилояти татар миллий-маданий автономияси кенгаши раиси, 2014-йилдан эса фахрий раис бўлган. Шунингдек, Москва шаҳар фахрийлар кенгашининг биринчи ўринбосари бўлган.

Мукофотлари

  • Қизил Байроқ ордени.
  • иккинчи ва учинчи даражали „СССР Қуролли Кучларида Ватанга хизматлари учун“ ордени.
  • Жуков медали.
  • „Россия денгиз флотига 300 йил“ медали.
  • „Ҳарбий ҳамдўстликни мустаҳкамлагани учун“ медали.
  • В. И. Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан „Ҳарбий жасорат учун“ юбилей медали.
  • „1941–1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг йигирма йиллиги“ юбилей медали.
  • „СССР Қуролли Кучлари фахрийси“ медали.
  • „Ҳарбий ҳамдўстликни мустаҳкамлагани учун“ медали.
  • „СССР Қуролли Кучларига 40 йил“ юбилей медали.
  • „СССР Қуролли Кучларига 50 йил“ юбилей медали.
  • „СССР Қуролли Кучларига 60 йил“ юбилей медали.
  • „СССР Қуролли Кучларига 70 йил“ юбилей медали.
  • Биринчи, иккинчи ва учинчи даражали „Буюк хизматлари учун“ медаллари.
  • „Куба инқилобий қуролли кучларининг 30 йиллиги“ медали (Куба, 24.11.1986)[2].
  • „Дуслйк“ ордени (Татаристон, 2021)[3].
  • „Татаристон Республикасига хизматлари учун“ ордени (2016)[4].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ „Расим Акчурин Сулаймонович“. наилтимлер.cом. 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2023-йил.
  2. ↑ Информация о награждении в ОБД „Памят народа“.
  3. ↑ „Генерал-полковник Расим Акчурин награжден орденом «Дуслык»“. Полномочное представительство Республики Татарстан в Российской Федерации (2021-йил 24-декабр). 2021-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-декабр.
  4. ↑ „Расим Акчурин награжден медалью ордена «За заслуги перед Республикой Татарстан»“. Газета «Республика Татарстан» (2016-йил 26-декабр). 2021-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-декабр.