Rasul Hojiyev
| Расул Ҳожиев |
|---|
Расул Ҳожиев (1934.10.1, Ховос тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2005). Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди (1981). Тошкент педагогика институтини тугатган (1965). 1965-йилдан Янги-ер шаҳридаги 1-мактабда кимё-биология ўқитувчиси, 1966-йилдан Янгиер гид-ромелиорация техникумида кимё-биология ўқитувчиси ва сиртқи бўлим мудири, 1968-йилдан директор ўринбосари, 1971—80 ва 1984—92 йилларда Гулистон коммунал қурилиш техникуми, 1980-йилдан Жиззах политехника техникуми, 1992-йилдан Янгиер қурилиш ва комму-нал хизмат касб-ҳунар коллежи дирек-тори. Ҳ. раҳбарлиги даврида коллежнинг информатика, электротехника, кимё, физика, астрономия ва бошқа хоналари лаб. жиҳозлари ва ҳаракатланувчи макетлар билан жиҳозланди. Қурилиш касбҳунар коллежлари учун "Кимё" дарслиги ва бир қанча илмий мақолалар муаллифи.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |