Rasul Kusherbayev
Расул Хидралиевич Кушербаев (туғ. 1987-йил 12-январ, Янгийўл тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – келиб чиқиши қозоқ бўлган ўзбек сиёсатчиси, муҳаррир ва журналист. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати.
| Расул Кушербаев | |
|---|---|
қозоқча: Расул Қыдыралиұлы Көшербаев | |
|
| |
|
Мансаб даври 2020-йил – 2022-йил | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Сенат раиси | Танзила Норбоева |
|
Мансаб даври 2023 | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Ўтмишдоши | Азиз Абдуҳакимов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1987-йил 12-январ Янгийўл тумани, Тошкент вилояти, ЎзССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | Қозоқ |
| Сиёсий партияси | Ўзбекистон Либерал демократик партияси |
| Онаси | Кушербаева Гулчехра Туранбоевна |
| Отаси | Кушербаев Хидирали Қалдибаевич |
| Истиқомат жой(лар)и | Тошкент вилояти, Янгийўл тумани |
| Касби | халқаро журналист, муҳаррир, сиёсатчи, юрист |
| Дини | Ислом |
| Илмий унвони | Магистр |
| Маълумоти | Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат юридик университети |
| Мукофотлари | „Ўзбекистон Белгиси“ кўкрак нишони. Ўзбекистонда йил одами „Йил танлови-2020“ |
| Вебсайти | ҳттпс://т.ме/р_кушербаев |
| Викииқтибосда Расул Кушербаевга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Биографияси
1987-йил 12-январда Янгийўл тумани Кушягоч қишлоғида қозоқ оиласида туғилган.
Таълими
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
Ўз фаолиятини 2007-йилда Либерал-демократик партиянинг Тошкент вилояти маъмуриятининг ёшлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган.
2012-йилдан 2014-йилгача Янгийўл газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
2014-йилдан буён Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси аъзоси. 2020-йилгача Инновация, ахборот сиёсати ва АКТни ривожлантириш қўмитасининг аъзоси бўлган[1]. 2020-йил январ ойидан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси.
Очиқликни, сўз эркинлигини, судларнинг мустақиллигини, хусусий мулк дахлсизлигини ва бошқаларни таъминлаш бўйича фаол тарафдо. Шунингдек, либераллаштириш ва мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари фаолиятига бозор механизмларини жорий этиш тарафдори.
Сўнгги йилларда у оммавий ахборот воситаларида университетларда талабалар билан ўқиш учун шартномаларни қисқартириш[2], жисмоний шахслар учун монополияни бекор қилиш, аҳолининг ўрта ва қуйи қатламларини арзон уй-жой билан таъминлаш, судларнинг мустақиллиги ва бошқалар устида иш олиб бормоқда.
2022-йил 23-декабрда Расул Кушербаев депутатлик ваколатини тугатишини маълум қилди[3] ва 26-декабр куни Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш масаласини кўриб чиқди. Комиссия аъзолари бир овоздан унинг ваколатини тугатишни қўллаб-қувватладилар[4].
2023-йил 1-февралдан Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди[5].
2023-йил 31-июлда Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзолигидан чиқди[6].
Сиёсий қарашлари
2023-йилнинг 21-декабр санасида Расул Кушербаев ўзининг ижтимоий саҳифаларида ташқи ишлар вазирлигини Россияга норозилик билдиришга чақирган. Бунга асосий сабаб россиялик сиёсатчи, ёзувчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни босиб олиш ҳақидаги айтган гапларидан[7] сўнг
Жаноб Прилепин ва Ўзбекистонни босиб олмоқчи бўлаётган бошқаларга биринчидан, ўз тилида „пошёл на х...“
дея ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида муносабат билдирган[8][9].
Манбалар
- ↑ Ведомости палат Олий Мажлиса Республики Узбекистан, 2015 г., № 2, ст. 71, 2018-09-18да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-04-26
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 57 (ёрдам) - ↑ „Депутаты предложили несколько способов снижения стоимости обучения“. АН Подробно.уз (2018-йил 12-июл).
- ↑ „Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунламоқда“ (о'збекча) (12:52 / 23.12.2022).
- ↑ „Депутат Расул Кушербаевнинг ваколати расман тугатилди“ (о'збекча) (11:07 / 26.12.2022).
- ↑ „Расул Кушербаев вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди“ (19:34 / 01.02.2023).
- ↑ "Депутатликдан кетган Кушербаэв ЎзЛиДеП аъзолари сафидан ҳам чиқди | УзРепорт.неwс" ҳттпс://узрепорт.неwс/соcиэтй/депутатликдан-кетган-кушербаэв-узлидеп-азолари-сафидан-ам-чи-ди
- ↑ „Россиялик амалдор Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилди“ (2023-йил 21-декабр). Қаралди: 2023-йил 21-декабр.
- ↑ „Советник Министра экологии Расул Кушербаев «послал на три буквы» захара прилепина за высказывания в адрес Узбекистана“. 2023-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-декабр.
- ↑ „Ўзбекистонни босиб олиш масаласида...“. Қаралди: 2023-йил 21-декабр.
Ҳаволалар
- 12-yanvarda tugʻilganlar
- 1987-yilda tugʻilganlar
- Yangiyoʻl tumanida tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekiston qozoqlari
- Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekistonlik jurnalistlar
- Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining deputatlari
- Oʻzbekiston Liberal-demokratik partiyasi a’zolari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar

