Rasul Nosirov
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |
Расул Носиров (1902—1938) — давлат ва жамоат арбоби. Расул Носиров 1902-йил Қўқон шаҳрида туг'илган. Самарқанддаги марказий партия мактабини тамомлаб, партия ва совет идораларида меҳнат қилади. 1935-йил Қўқонда ишчи факултети директори, „Янги Фарғона“ газетаси муҳаррири сифатида фаолият олиб боради. Сўнг Фарғона шаҳар қўмитаси маданият бошқармаси мудири сифатида иш олиб боради. 1937-йил 13-октябр куни Расул Носиров қамоққа олинади. 1937-йил августда конференсияда ўқитувчи Мансуровнинг ёнини олган, миллатчи, совет сиёсатига қарши С.Мирзажоновнинг одами деган айблар тақалади. Ҳатто 15-октабр куни жисмоний куч ишлатиш йўли билан ЎзССР ИИХК Апресян номига айбдорлиги эътироф этилган ариза ёздирилади[1]. 1937-йил 20-октябр куни сўроқда Р.Носиров ўзининг 1937-йил июнда С.Мирзажонов томонидан аксилинқилобий ташкилотига тортирганлигини мажбуран тан олади. Шундан кейингина Расул Носиров аксинқилобий тарғиботда айбланиб, ЎзССР Жиноят кодексининг 66-моддаси 1-банди билан айбдор деб қарор чиқарилади. 1937-йил 23-октябр куни аллақачон қамоққа олинган Р.Носировни қамоққа олишга ордер берилади. 1937-йил 2-ноябр куни Собир Мирзажонов билан юзлаштириш „муваффақиятли“ ўтказилади. 1937-йил декабрда ўз ишини кўрсатишда Р.Носиров бошқа қўшимча йўқ, розиман, ишни ёпинглар деб имзо чекади. 1937-йил 16-декабрда Апресян томонидан имзоланади, унга ҳеч бир далиллар кўрсатмагани ҳолда ЎзССР ЖКнинг 58, 64, 63, 67-моддаларини қўллайдилар. 1938-йил 4-октябр куни Олий суд қарори билан унга олий жазо тайинланади ва шу куннинг ўзидаёқ отиб ташланади. 1958-йил 12-апрел СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси қарори билан Расул Носиров оқланади[2].
| Расул Носиров | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1896-йил Қўқон шаҳри |
| Вафоти | 1938-йил |