Расул Холид (асл номи Расулов Холид) (1911.20.6 — Тошкент — 1991.11.3) — адабиёцҳунос, шоир ва драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), филология фанлари доктори (1972). Тошкентдаги ишчилар факултетини (1932), Маданий қурилиш институтини (1934), Тил ва адабиёт институти аспирантурасини (1937) тугатган. Республика газ. ва журналларида ишлаган (1931— 49). Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти илмий ходими (194143; 194750), Адабиёт музейи илмий ходими (1950—54) ва директори (1955—57), Тил ва адабиёт институти сектор мудири (1957—67). 1967 йилдан Адабиёт музейи, 1978 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Қўлёзмалар институти бўлим мудири. Илк шеърий тўгшами — "Қалб қўшиғи" (1931). "Райҳон" (1938) ва "Тарас" (1939) достонлари муаллифи. Шеърларида табиат манзаралари, инсон ички кечинмалари, ўзбек халқининг фидокорона меҳнати улуғланган. Бастакор И. Хамроев билан ҳамкорликда "Шоирнинг орзуси" мусиқали драмасини яратган (1962).

Расул Холид

Х.Р. Фурқат ижодининг илк тадқиқотчиси ҳисобланади: "Зокиржон Фурқат ижоди" (1954), "Фурқат" монографиялари, Фурқат асарлари 2 жилдлиги (1991; нашрга тайёрловчи ва хаттот) ва бошқа Фолклоршунос сифатида "Ўзбек халқ эртаклари" (1960, 2 ж.ли),"Балогардон" ва "Муродхон" достонларини (1965) нашр эттирган. "Катталар алифбоси" (195258; 1964), "Ватан адабиёти" (1950—55), "Ўзбек адабиёти тарихи" (1962) дарсликларининг муаллифларидан. "Қозоқ шеърияти антологияси"ни ўзбек тилига таржима қилган.

Манбалар

  • Ҳаёт илҳомлари, Т., 1949; Бахтнашъаси, Т., 1960; Инсон мадҳи, Т., 1968; Ўзбек эпик шеъриятида халқчиллик (ХВИИИ—ХИХ асрнинг 1-ярми), Т., 1973.

Ад.:Имомхўжаев Т., Холид Расул ижоди, Т., 1973.