Rasuljon Rahimiy
- Википедияда исми Расулжон бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Расулжон Раҳимий (1903-йилда туғилган – 1943-йилда вафот этган) – ўзбек журналисти, драматург, матбуот ва маданият ходими.
| Расулжон Раҳимий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1903-йил Қўқон |
| Вафоти | 1943-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Касби |
|
Ҳаёти ва меҳнат фаолияти
Расулжон Раҳимий Қўқон шаҳрида тижоратчи оиласида дунёга келган. Бошланғич таълимдан сўнг ўқитувчилар тайёрлаш курсида ўқиган. Журналист бўлишга қизиқиши уни „Янги Фарғона“ газетасига бошлаб келган. 1914-йилда отасининг вафотидан сўнг 1919-йилгача болалар уйида тарбияланган. 1919-йилдан эса комсомол сафига кирган, 1920—1922-йилларда Бутун иттифоқ аксилинқилобий ҳаракатлар ва жиноятчилар билан фавқулодда кураш комиссияси – ВЧКнинг Фарғона бўлимидаги 58-эскадронида кўнгиллилар қаторида хизмат қилган. 1920-йилдан 1929-йилгача маъмурий хўжалик раҳбари лавозимида фаолият олиб борган. 1928—1929-йилларда таҳририятда Ашурали Зоҳирий, Лутфулла Олимий каби забардаст қаламкашлар таъсирида ёзувчиллик маҳоратини эгаллайди.
1929-йили Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети „Қизил Ўзбекситон“ республика газетасига ишга қабул қилиниб, газетанинг „Қишлоқ хўжалиги“ оммавий бўлимига мудирлик қилган. Андижон шаҳар-раён газетаси „Пахта фронти“га ёрдам бера бошлагач, 1931—1932-йиллар шу газетанинг Андижон вилоятидаги мухбири сифатида фаолият кўрсатишни бошлаган.
1931-йилнинг июл ойида „Қизил Ўзбекистон“ саҳифаларида ўша давр руҳидаги „Ойим болшевиклари, бўш келмангиз“, „Мамлакат ўз қаҳрамонларини билсин“, „Зарбали гектарлар“, „Транспорт изида болшевикларча курашиб“, „Уни илгари юборишимиз керак“, „Куричкин синфий кураш позициясида“, „Темир билаклар рўзғори“ каби 9 та мақоласи нашр этилган. Раҳимий шу каби танқидий мақолаларни алоҳида эҳтирос билан ёзган. 1932—1934-йилларда вилоятнинг „Пахта фронти“, 1934—1936-йилларда Избосканда нашр этилган „Болшевик“ газеталарига мас’ул муҳаррир бўлган.
Расулжон Раҳимий 1936-йилда вилоят марказқўм котибининг аралашуви билан Ўзбекистон санъат ишлари бош бошқармаси томонидан Андижон вилоят драма театрига директор этиб тайинланган. Раҳимийнинг „Онтариш“, „Махсум“, „Қайнар“, „Хоин“, „Шаршара“ каби песалари Андижон ва Ўш театрларида кўпгина томошабинлар олқишига сазовор бўлган, шунингдек у „Пахта фронти“ газетасидаги босилган бир қанча театр тақризларининг ҳам муаллифидир. Расулжон Раҳимий тақризларида субективизм кучлироқ акс этади[1].
Айблов
„Катта террор“ авжига чиққан вақтларда газета ва журналлар саҳифаларида қатағон сиёсатини олиб бориш, „қонун посбонлари фаолияти“ни мадҳ этиш қизғин тус ола бошлаган.
Андижондаги „Пахта фронти“ газетаси ҳам замон зайли билан шундай йўл тута бошлаган. 1937-йил сентябр ойларида „Душманлар шафқациз фош қилинсин“, „Иккиюзламачи мунофиқларга болшевик матбуотида ўрин йўқ“, „Миллатчи ва маиший бузуқлар тўдаси“ номли мақолалари чоп этилган. Ўша вақтларда Расулжон Раҳимий Андижон вилояти Охунбобоев номидаги театр директори бўлган.
„Пахта фронти“нинг 1937-йил 16-сентябрдаги сонида НКВДнинг Андижон бўлими 3-сектори ходимлари Расулжон Раҳимийни аллақачон ҳибсга олишганди (ўша йилнинг 21-августи)[2]. Унинг аксилинқилобий фаолияти ҳам бошқалар сингари газетанинг ўша сонида кўрсатиб ўтилган.
Раҳимий 5-ноябргача Войлошников, Берг, Кулиничлар томонидан тергов қилиниб, айблов хулосаси тузилган, сўнгра Тошкентга юборилган. ЎзССР Ички ишлар Халқ комиссарлари қошидаги „учлик“ 1937-йили 13-ноябрда Расулжон Раҳимийни 10 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Раҳимий узоқ шарқдаги ГУЛАГ лагеридан бирига юборилган. 1943-йил лагерда оғир касалликка чалиниб вафот этган.
1959-йилнинг 6-июн санасида Андижон вилояти суди президиуми „учлик“нинг 1937-йил 13-ноябрдаги Расулжон Раҳимийга қарата қўллаган ҳукмини бекор қилган, журналист, драматург, ёзувчи Раҳимий тўлиқ оқланган[3].
Манбалар
- ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7.
- ↑ „ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ“. рақамлитарих.уз. Қаралди: 7-август 2024-йил.
- ↑ „Жабрдийда ёзувчилар адабий мероси мустақиллик хизматида“. н.зиёуз.cом. Қаралди: 7-август 2024-йил.