Rasululloh keladi
Расулуллоҳ келади (Расулуллоҳ келадур номи билан ҳам танилган) – Бобораҳим Машрабнинг „Расулуллоҳ келади ёки Меърож“ ғазали билан куйланадиган қўшиқ.
| „Расулуллоҳ келади“ | |
|---|---|
| тах. ака-ука Сўфихоновлар қўшиғи | |
| Тил | Чиғатойча |
| Жанр | Нашида |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Бобораҳим Машраб |
Тарихи
Бобораҳим Машрабнинг ушбу ғазали Туркистонда машҳур бўлган, лекин совет даврига келиб таъқиққа учраган. Шу вақтларда Алихонтўра Соғуний ва унинг ўғли Қутлуғхон Шокиров билан биргаликда ушбу қўшиқни ҳофиз ака-ука Сўфихоновлар ижросида магнитофонга ёзиб олишган. Ўзбекистон мустақиллиги арафасида илк маротаба Ўзбекистон радиоси орқали эшиттирилган[1]. Ушбу қўшиқ Отабек Муҳаммадзоҳид, Фарҳод Саидов ва бошқа ҳофизлар томонидан янгидан ижро қилинган.
Ғазал шархи
Ушбу ғазал Меърож воқеасига бағишланган бўлиб, унда Муҳаммад пайғамбарнинг осмонларга кўтарилиши тасвирланган[2]. Матнда Жаброил, дўзах ва жаннат фаришталари, шамол, дарёлар ва Азроил каби рамзий тимсоллар орқали бу воқеанинг улуғворлиги акс эттирилган. Бундан ташқари, Муҳаммад пайғамбарнинг Аллоҳ ҳузурига чиқиши фақат уларга хос бўлган махсус мақом сифатида таъкидланган. Шунингдек, Жаброилнинг Сидратул Мунтаҳо чегарасида тўхташи эса бу чегаранинг муҳимлигини кўрсатган[3][4]. Ғазал хотимасида шоир маҳшар кунини тасвирлаган ва ўзини Муҳаммад пайғамбардан кейин илоҳий саҳнага қўшган[5].
Манбалар
- ↑ Соғуний 2021.
- ↑ Юсуф Абдурахимов. „Алишер Навоий асарларида исро ва меърож тавсифи“ (2020-йил 24-июн). Қаралди: 2025-йил 6-май.
- ↑ „Расулулоҳ келадур (Машраб ғазали)“ (2019-йил 20-март). Қаралди: 2025-йил 6-май.
- ↑ „Расулулоҳ келадур (Машраб ғазали)“ (2012-йил 26-январ). Қаралди: 2025-йил 6-май.
- ↑ Отажон, Норов (2022). „Исломий шеъриятда макон ва замон талқини“ (ПДФ). Тил ва адабиёт таълими. 17–20-бет. Қаралди: 2025.06.05.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате анд еар ()
Адабиётлар
- Алихонтўра Соғуний. Бахтлик недур?, (Шеърлар тўплами), Тошкент: „Мунир“ нашриёти, 2021 — 116-бет. ИСБН 978-9943-7160-8-7.
Ҳаволалар
| Викиманбада бу мақолага оид асл матн мавжуд: |