Рация (ра(диостан)сия сўзининг қисқартирилгани] — қисқа (100—10 м ли) тўлқинларда ишлайдиган ихчам кўчма радиостансия. Автоном (мустақил) ток манбаи (батареялар)дан ишлайди. У билан, асосан, оператив (тезкор) ахборотлар қабул қилинади ва узатилади. Рация ҳарбий ишда, давлат автомобил назорати ва ички ишлар тизимларида, тез тиббий ёрдам тизимида ишлатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил