Рауф Абдуллаевич (1922-йил, 5-май, Наманган вилояти Поп тумани) – терапевт, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968-йил), тиббиёт фанлари доктори (1958-йил), профессор (1960-йил). СамМИ госпитал терапия кафедраси ассистенти (1943-1945-йиллар) ва шу институт директори (1945 – 1951-йиллар), 1952-йилдан Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг терапия кафедрасида ассистент, доцент, кафедра мудири (1961-1992-йиллар), 1992-йилдан 2-терапия кафедрасида профессор маслаҳатчи. Илмий ишлари, асосан юрак-томир ва жигар касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларига бағишланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил