Rauf Baratov
| Рауф Баратов | |
|---|---|
| Таваллуди |
10-октябр 1921-йил Қўқон уезди, Фарғона вилояти |
| Вафоти |
15-январ 2013-йил (91 ёшда) Қозон, Россия |
| Соҳаси | Геология |
| Мукофотлари |
|
Рауф Баратов (Рауф Баратович; 10-октабр 1921-йил — 15-январ 2013) — совет тожик геолог, Тожикистон Фанлар академияси академиги (1968). Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1974). Тожикистон Фанлар академияси Физикамат ва геология кимё фанлари бўлимининг академик котиби (1959—76), Тожикистон Фанлар академияси вице-президенти (1976—81). 1990-йиллар охирида Тожикистон Фанлар академияси Президенти маслаҳатчиси.
Биографияси
Рауф Баратович Баратов 1921-йил 10-октабрда РСФСР Туркистон АССР Фарғона вилояти Қўқон тумани Пўлатан қишлоғида (ҳозирги Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Конибодом тумани қишлоғи) деҳқонлар оиласида туғилган. Ёшлигидан ота-онаси билан Конибодомда яшаган. Етти йиллик мактабни тамомлаган.
Баратов Геологияга болалигиданоқ қизиқа бошлаган. Бироқ, унинг биринчи орзуси ўқитувчи бўлиш эди. Рауф Баратович мактабни тугатгач, педагогика билим юртига ўқишга киради ва 1937-йилда уни аъло баҳоларга тугатиб, шу ерда муаллимлик фаолиятини бошлайди. Бироқ унинг геологияга иштиёқи тез орада ўз ўрнини топди ва 1938-йили Тошкентдаги Ўрта Осиё Давлат университетининг геология-тупроқ факултетига ўқишга киради. Бўлажак академик Иккинчи жаҳон уруши бошланганда университетнинг учинчи курсини тамомлаган. 1942-йилда Сталинободга борган, у ерда СССР Фанлар академияси Тожикистон филиали Геология институти негизида геология-қидирув бригадалари ташкил этилаётган эди. Ленинград кончилик институти доценти И. К. Никитин экспедициясида коллектор бўлиб ишлаган. Экспедиция унинг бевосита иштирокида Тамдикўл мишяк-волфрам конини, Хаит вилоятидаги Дара-Пиёз қўрғошин конини, Роҳатида эса Моговскоэ флорит конини топган. Ҳисор-Қоратегин ва Олой тоғларида олиб борилган геологик қидирув ишлари унга энг бой илмий материал ва катта амалий тажриба берган.
Рауф Баратович Баратов Ўрта Осиё давлат университетини тугатган (1945) ва шу йили Баратов аспирантурага ўқишга кирди. 1948-йилдан Тожикистон Фанлар академияси Геология институтида ишлаган (1953-йилдан институт директори) ва илмий изланишларини давом эттирган. Ҳисор тизмасининг магматик комплекслари ва у билан боғлиқ рудаланишни тавсифлаган. Регионал магматик тузилмаларнинг ёши бўйича кетма-кет жойлашганлиги схемасини ишлаб чиққан. Помир ва Ҳисор-Олай магматик формациялари петрологияси ва геокимёсининг асосий хусусиятларини, региондаги эндоген конларининг ҳудуд бўйлаб жойлашиш қонуниятини аниқлаган. Ўша даврларда ёш истеъдодли олим В. И. Ленин номидаги Тожикистон давлат университетига кристалл жинсларнинг петрографияси ва металлогения бўйича маърузалар ўқишга таклиф қилинди. Рауф Баратович 2006-йилгача университетда дарс берган ва шу вақт ичида мутахассислик бўйича совет ва тожик геологларининг бир неча авлодини тайёрлаган. 1949-йилда „Варзоб дарёси ҳавзасининг магматик жинслари ва улар билан боғлиқ конлар“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Р. Б. Баратовнинг ёзган диссертацияси халқ хўжалигида катта аҳамиятига эга эди. Диссертациясида ўша ҳудуддаги янги руда конларини қидириш бўйича илмий тавсиялар берилган.
Вафоти
Рауф Баратович Баратов ҳаётининг сўнгги дақиқаларини Қозон шаҳрида кенжа ўғлининг оиласида яшаб ўтказди. Рауф Баратов 2013-йил 15-январда вафот этди. У Душанбедаги „Лучоб“ мемориал қабристонига дафн этилган[1].
Хотираси
Рауф Баратович Баратов шарафига 1975-йилда КЛи3Cа7Ти2(СиО3)12Ф2 минерали баратовит деб номланди[2].
Манбалар
- ↑ Сколко захоронено в Душанбе людей и как содержаця столичниэ кладбища?
- ↑ „Баратовите Минерал. Генерал Баратовите Информатион“. 2013-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-ноябр.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |