Рауф Набиев (асл исми — Набиев Абдурауфбек Абдураззоқ ўғли; 1992-йил 6-октабр, Тошкент) — ўзбекистонлик режиссёр ва клипмейкер. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг рақамли технологиялар ва сун’ий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси.[1] 2025-йилда „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган.[2]

Рауф Набиев
Набиев Абдурауфбек Абдураззоқ ўғли
 Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг рақамли технологиялар ва сун’ий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Мансаб даври
2025-йил декабрдан – ҳозиргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Вазир Озодбек Назарбеков
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1992-йил 6-октябр (1992-10-06) (34 ёш)
Тошкент
Касби режиссёр, клипмейкер
Мукофотлари

Ижодий фаолияти

Набиев мусиқий видеолар режиссёри ва клипмейкер сифатида фаолият юритган. У Озодбек Назарбеков, Жаҳонгир Отажонов, Улуғбек Раҳматуллаев[3], Гулсанам Мамазоитова, Сардор Раҳимхон, Тоҳир Содиқов, Озода Нурсаидова ва „Уммон“ гуруҳи каби сан’аткорлар билан ишлаган.[4]

У „Уммон“ гуруҳининг „Жоним, юр“, Жаҳонгир Отажоновнинг „Қадди баланд“ ва Улуғбек Раҳматуллаевнинг „Дилам“ қўшиқларига ишланган мусиқий видеоларга режиссёрлик қилган.[5]

Сун’ий интеллект билан боғлиқ ишлари

2025-йилда Набиев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши муносабати билан сун’ий интеллект ёрдамида видео тайёрлаган.[6] Шу йили у Озодбек Назарбеков ижросидаги „Уйғон, ўғлим“ мусиқий видеоклипининг ғоя муаллифи ва режиссёри бўлган. Ушбу видеоклип ҳам сун’ий интеллект технологиялари ёрдамида тайёрланган.[7] 2026-йилда у Хива тарихи ва сивилизациясига бағишланган „Арда“ ҳужжатли филмини тайёрлаш жараёнида иштирок этган. Филм сун’ий интеллект ёрдамида яратилган тасвирлардан фойдаланган ҳолда икки ой давомида тайёрланган.[8]

Маданият вазирлигидаги фаолияти

2025-йил декабрда Набиев Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг сун’ий интеллектни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.[9] 2026-йилда у маданият вазирининг рақамли технологиялар ва сун’ий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолиятини давом эттирган.[10]

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Маданият вазирлигининг навбатдаги Ҳай’ат йиғилиши бўлиб ўтди“.
  2. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
  3. ↑ „Биттагина клип учун бутун бошли машинанинг пули. Ўзбекистонлик хонандалар 3-4 дақиқалик видео учун қанча харажат қилади?“.
  4. ↑ „Режиссёр Абдурауфбек Набиев „Шуҳрат“ медали билан тақдирланди“.
  5. ↑ „Ўзбекистонлик хонандалар 3–4 дақиқалик видео учун қанча харажат қилади?“.
  6. ↑ Аҳмад Муҳаммадов.. „Рауф Набиев Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига бағишлаб кино тақдим қилди“.
  7. ↑ „Озодбек Назарбековнинг „Уйғон ўғлим“ номли янги мусиқий видеоклипи намойиш этилди“.
  8. ↑ „Маданият вазирлигида матбуот анжумани ўтказилди“.
  9. ↑ „Вазирликда Бош прокуратура томонидан ўтказилган ўрганиш якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама этилди“.
  10. ↑ „Маданият вазирлиги ходимлари сун’ий интеллект технологиялари бўйича ўқитилмоқда“.
  11. ↑ „Президент фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, маданият каби соҳа вакилларидан бир гуруҳини тақдирлади“.

Ҳаволалар