Rauf Qodirov
Рауф Ғофурович Қодиров (1952-йил 27-сентябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари номзоди, профессор.
| Рауф Ғофурович Қодиров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1952-йил 27-сентябр Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | педагог |
| Соҳаси | мусиқа, педагогика |
| Таълими | Тошкент давлат консерваторияси Тошкент давлат педагогика университети |
| Илмий даражаси | педагогика фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Рауф Ғофурович Қодиров 1952-йил 27-сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, композитор Ғафур Қодировнинг фарзанди. 1975-йилда Тошкент давлат консерваторияси, 1999-йилда Тошкент педагогика университети амалий психология факултетини тамомлаган. 1975—1989-йилларда Тошкент педагогика институти хор дирижёрлиги кафедраси ўқитувчиси, 1989—2000 йилларда мусиқа педагогикаси кафедраси мудири, 1999—2000 йилларда мусиқа факултети декани, 1991—2000-йиллардан Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқа педагогикаси кафедраси доценти, 2000—2009-йилларда Илмий кенгаши илмий котиби, 2002—2004-йилларда мусиқа педагогикаси кафедраси мудири вазифасида фаолият кўрсатган. 2006-йилдан Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори[1]. 2017-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвони билан тақдирланган[2].
Илмий фаолияти
1982—1985-йилларда Москвада Бутуниттифоқ Педагогика фанлари академияси Бадиий тарбия илмий тадқиқот институтининг мусиқа бўлими аспирантурасида таҳсил олган ва 1986-йилда русча: „Формирование навыков многоголосного пения в младших классах школ Узбекистана“ мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган[3]. 1992—1995-йилларда Тошкент педагогика институти педагогика кафедраси докторантурасида ўқиган. Рауф Қодировнинг ўқув, илмий ва ижодий тадқиқоти асосан мусиқа педагогикаси ва психологияси масалаларига оид. 400 дан ортиқ илмий-ижодий ишлар, жумладан, „Бошланғич мактабда кўп овозли куйлаш“ (1997), „Ўзбекистон болалар қўшиқлари антологияси“ (2002), „Мусиқа психологияси“ (ўзбек ва рус тилларида, 2005), „Музикалная педагогика“ (2009), „Мусиқа педагогикаси“ (2011), „Оммабоп мусиқий глоссарий“ (2014, 2016), „Композитор Ғафур Қодиров: ҳаёти ва ижоди — годи жизни и творчецтво“ (Монографияси, консерти ва ДВД ёзуви, 2017), „Мусиқа педагогикаси“ (2018) каби асарлар, болалар учун „Айиқчам“, „Қуён“, „Меҳрибон ойижон“, „Акс садо“, „Эски шаҳар“ каби қўшиқлар муаллифи. Олим Абдурауф Фитратнинг „Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи“, Абдураҳмон Жомийнинг „Китоб“, Абдулла Авлонийнинг „Мусиқа“ китобларини илмий ва шеърий таржима қилган, халқ ижодиётига мансуб бўлган ва композиторларнинг болалар қўшиқларини шеърий таржима қилган ва жамоа бўлиб куйлаш учун қайта ишлаган. 1999-йилдан УНЕСCОнинг халқаро мусиқа та’лими жамияти (ИСМЕ) а’зоси[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2017 йилдаги ПФ-5164-сон Фармони“.
- ↑ „РАУФ ҚОДИРОВ“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.