Ravenclaw-bg

Рейвенкло ранглари

Рейвенкло (инг. Равенcлаw) – Ҳогwарц афсунгарлик ва сеҳргарлик мактабининг 4 та факултетларидан (Слйтҳерин, Грйффиндор, Ҳуффлепуфф, Равенcлаw) бири. Бу факултет талабаларининг бошқа талабалардан фарқли жиҳатлари: ақл-идрок, ижод, теран фикрлар ва донолик. Равенcлаw талабаларининг шиори: "Ўлчовлардан зиёд ақл – инсоннинг энг буюк бойлигидир" (инг. "wит беёнд меасуре ис манъс греатест треасуре")[1]. Рамзи – Бургут (филмларда қарғага алмаштирилган). Асосий ранглари – кўк ва бронзаранг (филмларда кўк ва кумушранга алмаштирилган). Декан – афсунлар бўйича профессор Филиус Флитвик. Факултет арвоҳи – Кулранг Хоним. Асосчи – Роwена Равенcлаw. 7-китобга кўра Кулранг Хоним – ҳаётида Роwена Равенcлаwнинг қизи ва унинг исми Ҳелена бўлган[1]. Ж. К. Роwлингнинг сўзларига кўра Равенcлаw ҳаво унсурига тўғри келади[2]

Рейвенкло рамзи

.

Равенcлаw минораси

Равенcлаw минораси – Ҳогwарцдаги энг баланд миноралардан бири. Баландлиги бўйича Астрономия ва Грйффиндор минораларидан кейинги учинчи ўринда туради. Минора ойналаридан атроф муҳитга гўзал кўриниш очилади. Минорада факултетнинг меҳмонхонаси ва ётоқхоналари жойлашган.

7-китобнинг сўнгидагина Равенcлаw ҳақида маълумот келтириб ўтилади. Бу ерда Ҳаррй Поттер хочлардан бири – Роwена Равенcлаwнинг диадемасини топади.

Ҳогwарц учун кураш вақтида шу миноранинг юқори қаватларида, Волдеморт қўшинининг ҳужумларини қайтарувчи, Ҳогwарц отрядларидан бири ўрнашади.

Равенcлаw меҳмонхонаси

Равенcлаw меҳмонхонаси биринчи марта „Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари“ китобида тасвирлаб берилган. Меҳмонхона ўзида айлана шаклдаги, оч кўк рангдаги пардалар ва юмшоқ креслолар, юлдузли осмон акс эттирилган гумбазсимон шифт ва диадема таққан Роwена Равенcлаwнинг ҳайкали билан жиҳозланга хонани акс эттиради. Равенcлаw меҳмонхонасига кириш учун бошқа факултетлардагидек паролни билиш эмас, эшик қўриқчиси ҳар сафар алмаштирадиган саволга жавобни билиш керак бўлади[1].

Қизиқ фактлар

Сериядаги Филмларда Равенcлаw меҳмонхонаси кўрсатилмаган (Гарри диадемани кўриб қолган саҳна қирқиб ташланган[1]), лекин кейинчалик "Поттерморе" (ҳозирги номи "Wизардинг Wорлд") сайтида чоп этилган иллюстрациялар орасида Равенcлаw меҳмонхонаси ҳам борлиги аниқланган.

Савол-пароллар ва уларнинг жавоблари

  • Қайси биринчи пайдо бўлган: Феникс ёки Олов?
(Жавоб: айлананинг боши ё’қ)
  • Йўқолган буюмлар қаерга йўқолишади?
(Жавоб: ё’қликка, я`ни ҳар ерга)

Кўринишлар

  • Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари
  • Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари: 2-қисм
  • ЛЕГО Гарри Поттер: 1-4 ёш
  • Wизардинг Wорлд
  • Ҳаррй Поттер: Ҳогwарц Мйстерй
  • Ҳогwарц Легаcй

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Роулинг, Жоан. Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари. Росмен. 
  2. ↑ „Тҳе Леакй Cаулдрон анд Муггленет интервиэw Жоанне Катҳлеэн Роwлинг: Парт Тҳреэ“. Аccио Қуоте!. 2011-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.