Равондий, Абу Бакр Нажмиддин Муҳаммад (?, Исфаҳон — 1206-йилдан сунг вафот этган) — форс тарихчиси. 1174—84 йилларда Ҳамадонда фиқҳ ва хаттотликдан таълим олган. 1181—89й.ларда салжуқийлар султони Тўғрул ИИ (1175—94) саройида хаттот, 1190-йилдан Ҳамадон амири Фахриддин Алавий уғилларининг тарбиячиси. 1206-йил Кўня шаҳрига кўчиб ўтган ва куп утмай вафот этган. Р. Кўня султони Ғиёсиддин Кайхусравга бағишлаб "Роҳат уссудур ва оят уссурур" ("Кўнгиллар роҳати ва севинч аломати") асарида, асосан, Салжуқийлар давлатининг ХИ аср бошидан 1199-йилгача бўлган тарихи баён қилинган. Асар охирига эса хаттотликка оид қўлланма, ов ва шахмат уйинига доир боблар ҳам киритилган. Р.нинг бу асари — Салжукийлар давлатининг 1160—99 йиллардаги тарихи буйича асосий манбадир. ХВ асрда асар турк тилига таржима килинган. 1921-йил Лондонда нашр қилинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил