Ravshan
ʻʻРАВСҲАН’’ — ʻʻГўрўғли’’ туркуми достонларидан. Ҳоди Зарифов Эргаш Жуманбулбул ўғлидан ёзиб олган (1928). Достон бир неча бор нашр этилган. Достон Гўрўғлининг невараси Равшаннинг хосиятли узукда Ширвон маликаси Зулхуморнинг суратини кўриб, ошиқ бўлиши ва уни излаб сафарга отланиши воқеасидан бошланади. Асарда қаҳрамоннинг маъшуқага эришиш йўлидаги саргузаштлари орқали эркин муҳаббат вафо ва садоқат улуғланган ватанга меҳр, элюрт душманларига шафқацизлик ғоялари илгари сурилган. Драматург Комил Яшин шу достон сюжети асосида ʻʻРавшан ва Зулхумор’’ песасини ёзган (1957). Достоннинг 1972-йилги матнини немис профессор Карл Райхл немисчага таржима қилган. Таржима асар Бонн университети "Осиё тадқиқотчилари" тўпламида китоб шаклида тўлиқ нашрдан чиққан (1985).
Нашри: Равшан, Т., 1970, 1972.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |