Ravshan Irmatov
Равшан Сайфиддинович Ирматов — ўзбекистонлик футболчи ва профессионал футбол ҳаками.
| Равшан Сайфиддинович Ирматов | |
|---|---|
| Равшан Сайфиддинович Ирматов | |
|
| |
| Таваллуди |
1977-йил 9-август |
| Отаси | Сайфиддин Ирматов |
| Мукофотлари |
|
2000-йилдан 2019-йилгача Ўзбекистон футбол лигаси тизимида ва 2003-йилдан 2019-йилгача халқаро миқёсда ишлаган.
Футбол бўйича жаҳон кубогининг ўйинларини 11 марта бошқарган.
2019-йилдан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари.
Ҳаёти
Болалиги ва футбол
Равшан Ирматов 1977-йил 9-август куни Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрида таваллуд топган.
7 ёшидан футбол мактабига борган, кейинчалик Тошкент вилоятининг „Ғазалкент“ футбол клубида тўп тепган. Оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятига якун ясаган.
Ҳакамлик фаолияти
1996-йилдан Ўзбекистон Биринчи лигаси, 2000-йилдан Ўзбекистон Олий Лигаси ўйинларида ҳакамлик қилган. 2016-йилги Қозоғистон Суперкубоги, 2013—2014-йилги Ҳиндистон Суперлигасини бошқарган.
2003-йилда ФИФА томонидан халқаро ҳакамликка тайинланган[1].
Осиё чемпионлар лигасининг 2006—2007-йилги мавсумида Ураwа Редс — Сепаҳан, 2010—2011-йилги мавсумида Жеонбук Ҳюндаи Моторс — Ал‑Садд, 2012—2013-йилги мавсумида Сеоул — Гуангзҳоу Эвергранде, 2014—2015-йилги мавсумида Гуангзҳоу Эвергранде — Ал‑Аҳли, 2016—2017-йилги мавсумда Ураwа Редс — Ал‑Ҳилал СФC клублари ўртасидаги ўйинларни бошқарди[2].
Канадада ўтказилган 2007-йилги У-20 жаҳон чемпионатида Гамбия — Мексика ҳамда Чили — Конго ўйинларни бошқарган. 2008-йилги Клублараро жаҳон чемпионатида ишлаган ва ушбу мусобақа финалини ҳам бошқарган. 2012-йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Сантос — Барcелона ўйинида ишлаган.
2010-йилда Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган футбол бўйича 2010-йилги жаҳон чемпионатида Жанубий Африка Республикаси ва Мексика жамоалари очилиш ўйинида ҳакамлик қилди[3]. Бутун мусобақа давомида Англия — Жазоир, Аргентина — Греция, чорак финалда Аргентина — Олмония, ярим финалда Нидерландия — Уругвай ўйинларини бошқарди.
2011-йилги Осиё чемпионлар лигаси финалини бошқарган.
2012-йилги Лондондаги Олимпия ўйинларида 3 та ўйин, шу жумладан 3-ўрин учун баҳсни бошқарган.
2013-йилги ФИФА Конфедерациялар кубогида Италия — Бразилия ўйинини бошқарган[4].
2014-йилги жаҳон чемпионатининг 4та ўйинида ишлаган[5].
2018-йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккита ўйинида ишлади: Аргентина — Хорватия ва Испания — Марокаш. Қолган ўйинларда ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг жароҳати туфайли ишлай олмади[6].
Бошқарувдаги фаолияти
2019-йил 15-июнда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди ва Равшан Ирматов ушбу лавозимга тайинланди.
2020-йил 8-февралда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва 2022-йил 18-декабргача ушбу лавозимда ишлади[7].
2023-йилда Ирматов Осиё Футбол Конфедерацияси ижроия қўмитасининг марказий зона вакили этиб сайланган[8][9].
2021-йил 12-апрелдан 2024-йил 24-ноябргача Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган[10][11][12].
2025-йил 12-октябр куни ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, 2025–2029-йиллар учун футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланган[13][14][15].
Мукофотлари
Равшан Ирматов 2008, 2009, 2010 ва 2011-йилларда „Осиёнинг энг яхши ҳаками“ деб баҳоланган. Бу номинацияда кетма-кет тўрт маротаба ғолиб бўлган қитъадаги ягона футбол ҳакамидир.
Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши томонидан 2011-йилда „жаҳоннинг энг яхши ҳаками“ деб эътироф этилган.
2010-йилда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони берилди[16].
2014-йил 25-июнда Эл-юрт ҳурмати ордени билан тақдирланди.
2018-йилда Буюк хизматлари учун ордени берилди.
Гуиннесс рекордлар китобига „Жаҳон чемпионатларини энг кўп бошқарган ҳакам“ сифатида киритилган[17][18].
2025-йил 6-июнда Фидокорона хизматлари учун ордени билан тақдирланган[19].
Манбалар
- ↑ „Равшан Ирматов то оффиcиате опенинг матч оф 2010 ФИФА Wорлд Cуп Соутҳ Африcа“. Уздаилй.cом (28-октабр 2009-йил). 2-апрел 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2010-йил.
- ↑
РАВСҲАН ЭРМАТОВ БИЛАН ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЙАТИ ҲАҚИДА СУҲБАТ ЁуТубеда
- ↑ „Равшан Ирматов аппоинтед фор 2010 ФИФА Wорлд Cуп“. тҳе-афc.cом.
- ↑ Рефереэ адмиц мистаке ин Италй вс. Бразил матч
- ↑ „Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Бразилияга йўл олди“. 6-июн 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-июн 2014-йил.
- ↑ „Равшан Ирматов завершил работу на ЧМ-2018“.
- ↑ „Равшан Эрматов вазир ўринбосари бўлди“.
- ↑ „ИФФҲС талқини бўйича энг яхши ҳакамлар рейтинги эълон қилинди. Эрматов топ-25'да қайд этилди“. 2023-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-март 2023-йил.
- ↑ „Бугун ОФКнинг 33-Конгресси бўлиб ўтади. Равшан Эрматов ОФК Ижроия қўмитаси аъзосига айланади“. 2023-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-март.
- ↑ „Равшан Эрматов МОҚ биринчи вице-президенти лавозимига сайланди“.[сайт ишламайди]
- ↑ „Равшан Эрматов - раҳбарлик фаолияти, танқидлар ва ҳакамлар имижи ҳақида“.
- ↑ „Шавкат Мирзиёев возглавил НОК Узбекистана, Отабек Умаров стал первым заместителем“.
- ↑ „Равшан Ирматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди“.
- ↑ „Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди“.
- ↑ „Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди“.
- ↑ „2010-йилги жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов 255 минг доллар гонорар олгани ма’лум бўлди“.
- ↑ „Соccер-Узбекистан cоунт доwн то Wорлд Cуп дебут wитҳ девелопмент тҳе гоал“.
- ↑ „Мост фоотбалл (соccер) ФИФА Wорлд Cуп матчес рефереэд“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Равшан Ирматов“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ФИФА профили (Wайбаcк Мачине сайтида 6-июл 2010-йил санасида архивланган)
- Равшан Ирматовни баҳоланг (Wайбаcк Мачине сайтида 25-июн 2010-йил санасида архивланган)
- Равшан Эрматов, Маил.ру
- Равшан Эрматовнинг ҳаётий ақидалари (Wайбаcк Мачине сайтида 14-июл 2014-йил санасида архивланган)
- 9-avgustda tugʻilganlar
- 1977-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- „Oʻzbekiston iftixori“ unvoni bilan taqdirlanganlar
- Buyuk xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Fidokorona xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- FIFA Jahon chempionati 2018 hakamlari
- Yashayotgan insonlar
- Futbol hakamlari
- Toshkentlik futbolchilar
- Oʻzbekistonlik futbol hakamlari
- Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti bitiruvchilari
- FIFA Jahon chempionati 2010 hakamlari
- FIFA Jahon chempionati 2014 hakamlari
- Olimpiada oʻyinlari futbol hakamlari
- Yozgi Olimpiada oʻyinlari 2012 futbol hakamlari
- CONCACAF Chempionlar Kubogi hakamlari
- AFC Osiyo kubogi hakamlari