Википедияда исми Равшан ва фамилияси Тешабоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Равшан Абдувасукович Тешабоэв 1985-йил 27-апрел, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек футболчиси, ҳужумчи.

Равшан Тешабоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Равшан Абдувасукович Тешабоев
Таваллуд санаси 1985-йил 27-апрел (1985-04-27) (41 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 176 см
Амплуаси Ҳужумчи
Рақами 29
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– Сергили
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002 Oʻzbekiston Пахтакор (2)
2003—2007 → Oʻzbekiston Трактор 45 (2)
2005—2006 → Oʻzbekiston Шўртан 5 (0)
2006—2007 Oʻzbekiston Қурувчи 36 (21)
2007—2008 Hindiston Васко
2008—2009 Hindiston Моҳун Баган АC
2009—2010 Oʻzbekiston Оқтепа
2010—2011 Oʻzbekiston НБУ-Осиё
2011—2013 Qirgʻiziston ФC Алай (14)
Миллий терма жамоа
2002 Ўзбекистон У-17
Бошқарган клублари
2023 Сурхон (Ёрдамчи мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаёти

Равшан Тешабоэв 1985-йил 27-апрелда Тошкент шаҳрида оддий ишчи оиласида туғилган.. У ёшлигидан дўстлари билан ҳовлида футбол ўйнашни яхши кўрарди, у ерда уни „Сергели“ клуби мураббийи назарига тушган. Унинг биринчи мураббийи Ортиқбоэв Қаҳрамон Баходирович бўлган. 1998-йилда Равшан Республика олимпия захиралари мактабига (РУОР) ўқишга кирган. 2002-йилда уни „Пахтакор“ клуби мураббийилар шатби футболчининг махоратига юқори баҳо беради ва шундан сўнг у биринчи профессионал шартномага имзо чекди. Шу пайтдан бошлаб унинг профессионал футболчилик фаолияти бошланаган.

Футболчилик фаолияти

Равшан Тешабоэв ўз ватанида „Пахтакор“, „Шўртан“, „Қурувчи“ (ҳозирги „Бунёдкор“, „Трактор“ каби клубларда тўп сурган. У хорижда — Ҳиндистон ва қўшни Қирғизистонда ҳам муваффақиятли ўйнади. Футболчилик фаолиятини якунлаган Равшан Тешабоэв Сергели жамоаси сафида Ўзбекистон чемпионати иккинчи лигасида ўйнаган, бир вақтнинг ўзида мураббийлик фаолияти билан ҳам шуғулланган. Ўзбекистоннинг топ клубларида тўп сурадиган иқтидорли ёш футболчилар етишиб чиқди. 2023-йилдан Ўзбекистон Суперлигаси вакили Термизнинг „Сурхон“ (Термиз) жамоасида иш бошлаган.

Ютуқлар

Қурувчи (Тошкент)

Шўртан (Ғузор)

Алай (Ўш)

  • Қирғизистон чемпиони — 2013
  • Қирғизистон кубоги ғолиби — 2013
  • Қирғизистон афсоналари кубоги ғолиби — 2012

Ҳаволалар