Ravvodiylar
Равводийлар — ВИИИ-ХИИ асрларда Ғарбий Эронда ҳукмронлик қилган сулола. Пойтахти Табриз шаҳри. Дин Исломнинг Сунний оқими. Давлат тузуми амирлик монархияси.
Сулоланинг келиб чиқиши
Равводийлар келиб чиқишига кўра басралик яманийлар эди. Улар Абу Жа’фар Мансур даврида Ғарбий Эронга кўчирилганди. Ардабил, Табриз, Мароға, Қоратоғ ва Ахарда ҳар хил араб қабилалари ўрнашганди, улардан бири равводийларга мансуб аздий қабиласи бўлган. Озарбайжонга ўрнашган бошқа қабилалар каби равводийлар маҳаллий аҳолига қўшилиб кетишди, бошқа манбаларга кўра, курдларга айланишган.
Ҳокимият тепасига келиш
Аббосийлар ноиби сифатида Раввод И Озарбайжондаги Мароға, Табриз, Ахар ва Вазиганни бошқарган. Ундан сўнг ўғли Важна Табризни бошқарди. Ҳорун ар-Рашид давридаги ички можаролардан фойдаланган Важна Мароғани эгаллаб олди. Лекин қисқа муддатда аббосийлар қўшини Важнани бўйсундирди. Важнадан сўнг Табризни унинг укаси Муҳаммад бошқарди. У ВИИИ аср охири - ИХ аср бошида Жанубий Озарбайжонни амалда мустақил бошқарган. Равводийларнинг кейинги юз йиллик тарихи анча қоронғу.
Сулоланинг кучайиши
Ҳусайн ИИ даврида Табриз пойтахтга айлантирилди. Унинг ўғли Абул Ҳиж Салорийлар сулоласи ҳукмдори Иброҳимнинг Райга қочганидан фойдаланиб Жанубий Озарбайжондаги бир қатор ҳудудларни қўлга киритди. 981-йили Иброҳимни тўла мағлуб этиб уни асирга олди ва салорийларга қарашли Хой, Урмия ва бошқа вилоятларни эгаллади. 984-йили эса Аррондан ташқари бутун Озарбайжонни ишғол этди. 987-йили Абул Ҳиж 100 минг кишилик қўшин билан Арманистонга юриш қилди ва Двин шаҳрини олди. Лекин кейинги йили Васпурканга юриш давомида кечаси ўз чодирида ўлдирилди. Абул Ҳижнинг ўғли Мамлон И 988-йили равводийларнинг Арманистонга юришини тўхтатган арман ва грузинларнинг бирлашган қўшинидан мағлубиятга учради.
Салжуқийлар истилоси
Равводийлар давлати Мамлон И ўғли Васхудан даврида ўз қудратининг чўққисига чиқди. Васхудан ҳукмронлиги ўғузларнинг юриши пайтига тўғри келган. 1028-йили равводийлар Маҳмуд Ғазнавий томонидан зарбага учрашгач, ўғузларнинг 2000 оиладан иборат гуруҳи Вахсудан рухсати билан Озарбайжонга кўчиб келиб ўрнашди. Шундан сўнг Озарбайжонга янгидан-янги ўғуз қабилалари кўчиб келиши бошланди. ХИ асрнинг 20-40-йилларида кўчманчилар тўрт марта Озарбайжонга ҳужум қилишди, лекин ҳар сафар Вахсудан томонидан қаттиқ қаршиликка учрашди. Лекин барибир Вахсудан 1054-йили султон Тўғрул И га бўйсунишга мажбур бўлди. Шундан сўнг равводийлар 17 йил мобайнида салжуқийларнинг вассали сифатида фаолият кўрсатди. 1071-йили султон Алп Арслон Анадолу юришидан қайтгач Васхуданнинг ўғли Мамлон ИИ ни тахтдан тушириб Равводийлар давлатини тугатди. Табризни султоннинг ноиби бошқарадиган бўлди.
Сулоланинг тугатилиши
Вахсуданнинг авлодлари озарбайжонликлар орасида яшашни давом эттирди. 1107-йили Вахсудан невараларидан бири Аҳмадил ибн Иброҳим Алп Арслоннинг невараси Муҳаммад И га Ҳилла амири Садақий И га қарши курашишда ёрдам берди. Бунинг эвазига Аҳмадил Мароға ва Курсар ноиби этиб тайинланди. 1112-йили 5 минг кишилик суворий қўшинга бошчилик қилиб Сурияда салибчиларга қарши жангда қатнашди. Аҳмадил 1117-йили ҳашшошийларнинг ёлланма қотили томонидан ўлдирилди. Аҳмадилнинг ўлимидан сўнг унинг қули Оқсунқур юзага келган вазиятдан фойдаланиб Мароға шаҳрини қўлга киритди, ўзи эса амир бўлиб олди ва янги оқсунқурийлар сулоласига асос солди[1].
Ҳукмдорлар рўйхати
| Т/р | Ҳукмдорлар | Ҳукмронлик йиллари |
|---|---|---|
| 1 | Раввод И Ибн Мусанно Аздий | ? |
| 2 | Важна ибн Раввод И | ? |
| 3 | Муҳаммад ибн Раввод И | ? |
| 4 | Раввод ИИ | ? |
| 5 | Ҳусайн И | ? |
| 6 | Муҳаммад ибн Ҳусайн И | ?-956 |
| 7 | Ҳусайн ИИ ибн Муҳаммад | 956-961 |
| 8 | Абул Ҳиж Муҳаммад | 961-988 |
| 9 | Мамлон И | 988-1019 |
| 10 | Вахсудан ибн Мамлон | 1019-1059 |
| 11 | Мамлон ИИ ибн Вахсудан | 1059-1071 |
1. 1054-1071-йилларда Равводийлар давлати салжуқийлар вассали сифатида фаолият кўрсатган.
2. Аҳмадил ибн Иброҳим ибн Вахсудон 1107-1117-йилларда салжуқийларнинг Мароғадаги ноиби бўлиб хизмат қилган.
Манбалар
- ↑ Воҳидов Ш., Қодиров А. Шарқнинг машҳур сулолари.Тошкент: Академнашр, 2013. 151-152-бетлар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |