Raxat Aliyev
Алиев Рахат Мухторович (1962-йил 10-декабр, Олмаота — 2015-йил 24-феврал, Вена) — тадбиркор ва сиёсатчи.
| Рахат Алиев | |
|---|---|
қозоқча: Рахат Мұхтарұлы Әлиев | |
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1962-йил 10-декабр Олмаота |
| Вафоти |
2015-йил 24-феврал Вена, Австрия |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | Қозоқ |
| Турмуш ўртоғи | Дариға Назарбоева (2007-йилгача) |
| Болалари | Нурали Рахатович, 1985-йил, Айсултон Рахатович, 1990-2020, Венера Рахатовина, 2000-йил. |
Биографияси
1962-йили туғилган Ўрта жузнинг Қўнғирот қабиласининг Жаманбай уруғининг Кийикши бўлимидан[1][2].
Олмаота давлат тиббиёт институтин, „Адилет“ олий юридик мактабин тамомлаган. Тиббиёт ва иқтисод фанларининг доктори. Инглиз тилини ўзлаштирган. Фавқулодда ва мухтор вакил И синфли Вакил дипломатия даражаси бор.
1986-93-йиллар илмий иш билан шуғулланган.
1993-96-йиллар тадбиркорлик фаолиятида.
1996-97-йиллар Қозоғистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ полицияси бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
1997-98-йиллар Олмаота шаҳар солиқ полицияси бошқармаси бошлиғи, Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ полицияси департаменти директори.
1998-99-йиллар Биринчи вазир ўринбосари — Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари вазирлигининг Солиқ полицияси қўмитаси раиси.
1999-2000-йиллар— Олмаота шаҳри ва Олмаота вилояти Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи. 2000-2001-йилларда — Қозоғистон Республикаси Миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.
Мукофотлар
ИИ даражали „Данқ“ ордени ва „Қозоғистон Республикасининг парламентига 10 йил“ юбилей медалининг соҳиби. 2008-йилнинг 20-апрелида Қозоғистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан барча мукофотлардан, „Молия полицияси генерал-маёри“ махсус унвонидан, „генерал-маёр“ ҳарбий унвони ва элчи унвонларидан маҳрум қилинган. .
Оилавий аҳволи
Собиқ рафиқаси Дариға Назарбоева билан (Нурсултон Назарбоевнинг қизи) учта фарзанди: Нурали Рахатович, 1985-йил, Айсултон Рахатович, 1990-2020, Венера Рахатовина, 2000-йил.