Raxmet Jolayev
Рахмет Жангазиевич Жолаев (қозоқча: Рахмет Жанғазыұлы Жолаев; 1910-йил 7-ноябр, Россия империяси, Тўрғай вилояти, Шалкар туманида туғилган, (ҳозирги Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти) – 1979-йил 6-январ, СССР Қозоғистон ССР, Олмаота шаҳрида вафот этган) – Совет олими, техника фанлари доктори (1962-йил), профессор (1964-йил). Қозоғистон Фанлар академияси аъзоси (1962-йил) ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган гидротехник (1961-йил).
| Рахмет Жангазиевич Жолаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
7-ноябр 1910-йил Россия империяси, Тўрғай вилояти, Шалкар тумани (ҳозирги Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти |
| Вафоти |
6-январ 1979-йил (68 ёшда) СССР Қозоғистон ССР, Олмаота |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Гидротехника |
| Таълими | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти |
Ҳаёти
Рахмет Жолаев 1935-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтини тамомлаган.
Ўрта Осиё режалаштириш институти ва Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, Олмаота ва Чимкентдаги олий ўқув юртларида илмий ва ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган (1932—1945-йиллар оралиғида).
Рахмет Жолаев 1945-1962-йилларда Энергетика институти лаборатория мудири ва директор ўринбосари, 1962—1973-йилларда Жамбил ирригация-қурилиш институти ректори, 1973—1979-йилларда – Қозог'истон давлат сув хўжалиги лойиҳа-тадқиқот институти (Казгипроводхоз) илмий маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Илмий фаолияти
Илмий ишлари гидротехника ва сув хўжалиги муаммоларига ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон мамлакатларинг тоғдаги дарёларида самарали сув олиш иншоотларини қуришга асосланган.
Баъзи ишлари:
Суғориш ва дарё тизимларининг гидроэнергетика ресурсларини ҳисобга олиш методикаси. – А., 1950-йил.
Пастки панжарали галерея билан яхшиланган сув олиш тури. – А., 1961.
Шоли суғориш тизимида сув тақсимотини автоматлаштириш. – Жамбил, 1978-йил.
Эътироф ва мукофотлари
Жамбил вилояти Тараз шаҳар мас’улларининг 2010-йил 23-декабрдаги 36-17-сон қарори ва Тараз шаҳар ҳокимлигининг 2010-йил 23-декабрдаги 1089-сон қарори билан Тараз шаҳрининг янги кўчаларидан бири Жолаев шарафига номланган[1][2]. Рахмет Жолаев Октябр инқилоби (Октабр тўнтариши, Октябр революцияси) ордени ва СССР давлат мукофоти „Ҳурмат Белгиси“ ордени билан тақдирланган[3].
Манбалар
- ↑ „Решение Таразского городского маслихата Жамбылской области от 23 декабря 2010 года № 36-17 и Постановление акимата города Тараз от 23 декабря 2010 года № 1089 О присвоении нового наименования улице города“. Информационная система «ПАРАГРАФ». 2018-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-июн.
- ↑ „О присвоении нового наименования улице города“. "Электронное правительство Республики Казахстан". 2018-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-июн.
- ↑ ЖОЛАЕВ, Рахмет „родился ЖОЛАЕВ Рахмет Жангазиевич“. www.информ.кз.
- 7-noyabrda tugʻilganlar
- 1910-yilda tugʻilganlar
- Rossiya imperiyasida tugʻilganlar
- Oqtoʻba viloyatida tugʻilganlar
- 1979-yilda vafot etganlar
- 6-yanvarda vafot etganlar
- Olmaotada vafot etganlar
- Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muxandislari instituti bitiruvchilari
- Qozogʻiston milliy fanlar akademiyasi muxbir aʼzolari