Райҳон ибн Муҳаммад ал-Уструшаний (арабча: ريحان بن محمد الأسروشني — Абу Тоййиб Райҳон ибн Муҳаммад ибн Аюб ал-Уструшаний) — Муҳаддис. Райҳон ибн Муҳаммад ал-Уструшаний Самарқандга қарашли Уструшан қишлоғида туғилган. Бошланғич таълимни шу ерда олган. Кейинчалик илм талабида Самарқанд шаҳрига кўчиб ўтган. У муҳаддис бўлиш билан бирга ҳанафий мазҳабининг таниқли фақиҳларидан бири бўлган.

Райҳон ибн Муҳаммад ал-Уструшаний
Шахсий маълумотлар
Вафоти 968-йил
Дини Ислом
Танилган соҳаси Муҳаддис

Шогирдлари

Райҳон ибн Муҳаммад ал-Уструшаний кўплаб ҳадислар ривоят қилган. Ундан шайх Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад аш-Шиблий, шайх Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ал-Форисий каби муҳаддислар таълим олган ва ҳадислар ривоят қилган. Унинг Абдулмулк исмли ўғли ҳам муҳаддис бўлган.

Вафоти

Ўғли Абдулмулк ибн Райҳон ал-Уструшаний: "Дастлабки таълимни ўз падари бузрукворидан олганини ва Отаси Райҳон ибн Муҳаммад ал-Уструшаний 357/968 йили Самарқандда вафот этганидан сўнг, Навкамин работига дафн этилганини" ҳикоя қилган.

Ривоят қилган ҳадис

Райҳон ибн Муҳаммад ал-Уструшаний томонидан ривоят қилинган ҳадис Нажмиддин Умар Насафийнинг „Ал-қанд фий зикри уламои Самарқанд“ китобида шундай келтирилган: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатт, ишлар ниятга боғликдир, ҳар бир киши ният қилган нарсасига эришади. Кимки Аллоҳ таоло ва унинг Расулини деб ҳижрат қилган (кўчган) бўлса, демак унинг ҳижрати Аллоҳ ва унинг Расули учун ҳижрат қилган бўлади. Кимки бир аёлга уйланиш ёхуд мол-дунё орттириш учун ҳижрат қилган бўлса, демак унинг ҳижрати бир аёлга уйланиш ёки мол-дунё орттириш учун ҳижрат қилган бўлади“ — деб марҳамат қилдилар"[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддин Умар Насафий. Ал-қанд фий зикри уламои Самарқанд. — Т.: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2001. — Б. 20.