Rayhona binti Zayd
- Википедияда исми Райҳона бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Райҳона бинти Зайд (арабча: ريحانة بنت زيد) Ислом дини пайғамбари Муҳаммаднинг сўнгги аёли бўлган ва шунинг учун у „Умм-ул-Муъминин“ (арабча: أمّ المؤمنين, ром.:ʾумм ал-муʾминīн), яъни „Мўминларнинг онаси“ ҳисобланади. Райҳона Бану Нодир қабиласидан бўлган яҳудий аёл бўлиб, 627-йилда (5-ҳижрий) Бану Қурайза воқеасидан кейин Ислом дини пайғамбари Муҳаммад билан турмуш қурган[1][2][3]. Райҳонанинг Муҳаммад билан турмуш қурган ёки қурмаганлиги баъзида баҳсли мавзу сифатида эътироф этилади.
| Райҳона бинт Зайд Мўминларнинг онаси | |
|---|---|
| ريحانة بنت زيد | |
|
| |
| Таваллуди | Номаълум |
| Вафоти |
51 ҲЙ; тах. 631 Ал-Бақи, Мадина, Ҳижоз (ҳозирги кунда Саудия Арабистони) |
| Турмуш ўртоғи | Муҳаммад (тқ. 627-йилдан 631-йил вафотига қадар (БЕ) (баҳсли) |
Биографияси
Райҳона Бану Нодир қабиласида туғилган ва турмушга чиққандан сўнг Бану Қурайза қабиласи аъзосига айланган[4][5].
Ибн Саъд Райҳона исломни қабул қилганидан кейин Муҳаммадга турмушга чиққанлигини ёзган[6]. Ат-Саълабий унинг Муҳаммаднинг хотини бўлганини тасдиқлаган ва Райҳона учун маҳр тўланганига далиллар келтирган. Ибн Ҳажар Муҳаммад Райҳонага уйланганидан кейин уй унга берганига ишора қилади[7]. Антониэ Wесселс Муҳаммад Райҳона Бану Нодир ва Бану Қурайза қабилалари билан икки томонлама алоқадорлиги сабабли сиёсий сабабларга кўра у билан турмуш қурган деб, Леслей Ҳазлетон эса буни Муҳаммаднинг иттифоқ тузганига далил деб ҳисоблаган[8][9]. Аксинча, Баракат Аҳмад Райҳона ва Муҳаммаднинг қўшинлари томонидан ҳар икки қабиланинг йўқ қилингани туфайли Муҳаммаднинг никоҳи „маъносиз“ деган тушунчани қўллаб-қувватлаган[10].
Ислом уламолари орасида Мария ал-Қибтия сингари Райҳонанинг ҳам расман Муҳаммаднинг хотинларидан бири бўлга деган умумий фикр мавжуд эмас[11][12][13][14]. Жумладан, Ҳофиз ибн Минда ва Шибли Нўмонийлар унинг Ислом динини қабул қилганидан кейин Бану Нодирнинг ёнига қайтганини таъкидлашган[15].
Райҳона 631-йилда, ҳаждан 11 кун ўтиб вафот этган ва Муҳаммаднинг бошқа аёллари билан бирга Мадинадаги Ал-Бақи қабристонига дафн қилинган[16].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Табари, Ал (25 Септембер 1990), Тҳе ласт еарс оф тҳе Пропҳет (транслатед бй Исма'ил Қурбан Ҳусайн), Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, ИСБН 9780887066917
- ↑ Родинсон, Муҳаммад: Пропҳет оф Ислам, п. 213.
- ↑ Раҳман ал-Мубаракпури, Сафиур (2005), Тҳе Сеалед Неcтар, Даруссалам Публиcатионс, 189-бет, ИСБН 9798694145923 (онлине (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-06-23 санасида архивланган)).
- ↑ Раҳман ал-Мубаракпури, С. (2005). Тҳе Сеалед Неcтар. Даруссалам: Даруссалам Эдитинг, п. 201.
- ↑ Абдул-Раҳман, М. С. (2009). Тафсир Ибн Катҳир Жуз’ 21 (Парт 21): Ал-Анкабут 46 То Ал-Азҳаб 30. Лондра: МСА Публиcатион Лимитед, п. 213.
- ↑ Ибн Са'д. Табақат — вол ВИИИ, пг. 92–3-бет.
- ↑ Ибн Ҳажар. Исабаҳа. Вол. ИВ, пг. 309.
- ↑ Остле, Р. C. (1974). "Антониэ Wесселс: А модерн Арабиc биограпҳй оф Муḥаммад: а cритиcал студй оф Муḥҳаммад Ḥусайн Ҳайкал'с Ҳайāт МуḤаммад. хии, 272 пп. Леиден: Э. Ж. Брилл, 1972. Гуилдерс 50.". Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс 37 (3): 689–690. дои:10.1017/с0041977х00127673. ИССН 0041-977Х. ҳттп://дх.дои.орг/10.1017/с0041977х00127673.
- ↑ Ҳазлетон, Леслей. Тҳе фирст Муслим : тҳе сторй оф Муҳаммад, Неw Ёрк, 2013. ИСБН 978-1-101-60200-3. ОCЛC 858946813.
- ↑ Аҳмад, Баракат. Муҳаммад анд тҳе Жеwс : а ре-эхаминатион, Индиан Институте оф Исламиc Студиэс, Неw Делҳи: Викас, 1979. ИСБН 0-7069-0804-Х. ОCЛC 6330142.
- ↑ Ин Сеарч оф Муҳаммад, репринт Беннетт: , А&C Блаcк, 1998 — 251-бет. ИСБН 9780304704019.
- ↑ Фред Жамес Ҳилл. А Ҳисторй оф тҳе Исламиc Wорлд, иллустратед, Ҳиппоcрене Боокс, 2003 — 24-бет. ИСБН 9780781810159.
- ↑ Жероме А. Wинер. Тҳе Аннуал оф Псйчоаналйсис, В. 31: Псйчоаналйсис анд Ҳисторй Wинер: . Роутледге, 2013 — 216-бет. ИСБН 9781134911820.
- ↑ Давид С. Поwерс. Муҳаммад Ис Нот тҳе Фатҳер оф Анй оф Ёур Мен: Тҳе Макинг оф тҳе Ласт Пропҳет. Университй оф Пеннсйлваниа Пресс, 2011 — 8-бет. ИСБН 9780812205572.
- ↑ Номани, Шибли (1979). Тҳе Лифе оф тҳе Пропҳет. Вол. ИИ, пг. 125–6
- ↑ ал-Ҳалаби, Нур ал-Дин. Сират-и-Ҳалбийяҳ. Уттар Прадеш: Идараҳ Қасмийяҳ Деобанд — вол 2, парт 12, пг. 90-бет. Транслатед бй Муҳаммад Аслам Қасми.