Райҳоний — хаттотлик услуби; араб ёзувидаги хат услубларидан бири. Муҳаққақ хати асосида яратилган, ихтирочиси Ибн Баввоб ва Ибн Муклаъ. Хат гўзаллиги ва нозиклиги туфайли райҳон номи билан Р. деб аталади. Сулс хатига қараганда Р. да айланма шаклли ҳарфлар ётиқроқ, "вов", "мим" ҳарфлари чўзиқроқ ёзилади ва ҳарфлар охиридаги қайрилмалар бўлмайди. Бу хат китоб саҳифалари безагида, 14—ХВ асрларда китоб хотималарини ёзишда ишлатилган. Жамолиддин Ёқут, Жаъфар Бойсунқурий, Бойсунқур Мирзо ушбу хат устасидир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил