Райпур темирё'л вокзали

Райпур-Марказий Ҳиндистондаги Чҳаттисгархштатининг пойтахти. Райпур туманининг маъмурий маркази.

Тарихи

Биринчи шаҳар қолдиқлари Райпур шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган бо'либ, у ерда қал'а ва бошқа иншоотларнинг харобалари сақланиб қолган. Ба'зи тарихчиларнинг фикрига ко'ра, Райпур шаҳри ИХ асрнинг бошларида мавжуд бўлган. Аммо кўпчилик олимларнинг фикрича шаҳарга ХИВ асрнинг сўнгги чорагида қирол Рама Чандра томонидан асос солинган.

Географик хусусиятлари

Райпур Чҳаттисгарҳ штатининг марказида жойлашган. Шаҳарнинг шарқида Ҳиндистонда шоли етиштириш маркази бўлмиш Маҳанади дарёси водийси жойлашган. Шаҳарнинг шимоли-ғарбида Майкал тепаликлари жойлашган. Шимоли-шарқда Чота Нагпур тепалиги бошланади ва ундан кейин Жҳаркҳанд штати ҳудуди таркибига киради.

О'ртача ҳарорат:

  • Ёзда: 29 дан 47 гача°C
  • Қишда: 10 дан 27 гача°C

О'ртача йиллик ёғин: 1200 мм

Аҳоли

Ҳиндистон аҳолини ро'йхатга олиш ма'лумотларига ко'ра, 2011-йилда Раипур муниципал корпорациясининг аҳолиси 785,829 нафар киши[1], шаҳар агломерациясида эса 1,010,087 нафар киши[1] эди. Жинсий нисбат бо'йича 1000 эркакка 946 аёл; Аҳолининг 12,3 фоизини 6 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади[1] . Саводхонлик даражаси эса 86,90%ни ташкил қилади.[1] .

Иқтисодиёт

Географик жойлашуви сабабли Райпур Чҳаттисгарх штатининг иқтисодий маркази ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари, шаҳарда Чҳаттисгарх қишлоқ хо'жалиги маҳсулотлари савдоси ҳам то'планган. Шу билан бирга, ҳозирги вақтда шаҳар саноат марказига айланиб бормоқда - унинг атрофида семент заводлари, мармар, гранит ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш заводлари ҳам бор. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, шеллак ишлаб чиқариш ҳам мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Архивированная копия“. 2012-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-июл.

Ҳаволалар