Юрий Сергеевич Разуваев (10-октабр 1945, Москва - 21-март 2012[1], Москва) - совет ва рус шахматчиси, гроссмейстер (1976)[2]

Разуваев Юрий Сергеевич

Туғилган санаси: 10-октабр 1945-йил
Туғилган жойи: Москва, СССР
Вафот санаси: 21-март 2012-йил
Вафот жойи: Москва, СССР
Унвони: гроссмейстер, халқаро уста, СССР спорт устаси
Максимал рейтинги: 2590 (1991-йил, июл)

РСФСР'да хизмат ко'рсатган мураббий (1976). 1980 Валетта шаҳрида бо'либ о'тган шахмат олимпиадаси ва 1977, 1980-йилларда бо'либ о'тган шахмат чемпионатларида СССР терма жаомаси мураббийи. Шахмат журналисти. Тарихчи. Бирнеча олимпиадалар ҳамда чемпионатлар г'олиби.

Спотрчилик ва мураббийлик фаолияти

1960-йиллар бошларида Михаил Ботвинник гуруҳида шахмат сир-асрорларини о'рганишни бошлаган. Ҳудди шу мактабда жаҳон чемпиони Анатолий Карпов, бо'лажак гроссмейстерлар Юрий Башалов, Геннадий Тимошенко ва бо'лажак машҳур шахмат мураббийси Борис Злотник'лар билан танишган[3]

Москва давлат университети'нинг тарих факултетини тамомлаган. Университет шахмат жамоасининг сардори бо'лган.

Халқаро мусобақалардаги юқори натижалари

Вилнюс(1969) - 3-о'рин, Москва(1968) - 5-о'рин, (1970, 1982 ва 1985) - 5, 6-о'рин, Поляниса-Здруй (1972) - 3-4-о'ринлар, (1979) - 1-о'рин, Сенфуэгос (1975) - 4-о'рин, (1976) - 2-3-о'ринлар, Сан-Паулу (1977) 3-5-о'ринлар, Люблин (1978) - 4-6-о'ринлар, Дубна (1979) - 1-4-о'ринлар, Залаэгерсег(1981) - 1-2-о'ринлар, Лондон(1983) - 1-о'рин, Ҳелсинки(1984) - 2-3-о'ринлар, Дортмунд(1985) - 1-3-о'ринлар, Сочи(1986) - 4-5-о'ринлар.

Спортчи о'зини иқтидорли мураббий сифатида ҳам намоён эта олди. У Карпов билан ко'п ишлаган, Ботвинникга ёрдамчи бо'лган эди. Собиқ иттифоқ даврида терма жамоага мураббийлик қилди. Унинг машҳур шогирдлари қаторида жаҳон чемпиони Александр Костенюк ва Европа чемпиони Евгений Томашевский'лар бор. У 1999-2009-йилларда Италия эркаклар шахмат жамоасига мураббийлик қилди.

Оиласи

Касби врач-логопед бо'лган Наталя билан талабалик йилларида танишган. У билан 45 йил турмуш қурди.

О'г'ли Александр Юревич Разуваев (15-июл 1973-йил, Москва) иқтисод фанлари номзоди, молия бозорларининг етакчи аналитикларидан бири ҳисобланади.

Китоблар

  • А.Рубинштейн, М., 1980 (муаллифдош);
  • Эндшпилга о'тиш, М., 1980 (муаллифдош).

Манбалар

  1. ↑ Ушел из жизни Юрий Разуваев(Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-24 санасида архивланган)
  2. ↑ „Юра, Юрий Сергеевич... | чесс-неwс.ру“. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-12-03 санасида архивланган)
  3. ↑ „Борис Злотник празднует юбилей. Известному шахматисту и тренеру исполняется 70 лет“. Российская шахматная федерация (2016-йил 15-октябр). 2016-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-феврал.