Развёртка (рус.) — металл деталларнинг тешикларига тоза ишлов бериш учун мўлжалланган кўп тиғли асбоб. Ўткир қилиб чархланган бўйлама тишлари бор тана (стержен) кўринишида бўлади. Дастаки (бурамага ўрнатиб қўлда ишлатиладиган) ва машина (станокка ўрнатиб ишлатиладиган) Р.лар бор. Тузилишига кўра, Р. яхлит, йиғма, керма ва бошқа хилларга бўлинади. Р. пишиқ легирланган (қаранг Легирлаш) асбобсозлик пўлати, қаттиқ қотишмалардан тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил