Раззоқ Ҳасанов – 1922-йил Хоразм вилояти Гурлан туманида туғилган.[1] У Хоразмдаги энг машҳур лазгичи рақсини ижро қилувчилардан бири эди.[2] 1938-йил Ғулом Зафарийнинг „Халима“ спектаклида қуш сайрашини ижро этган ҳолда санъат оламига кириб келди. У Гурлан театрида ишлаган. Гурлан театри 1938-йилда ташкил этилгандир. Раззоқ Ҳасанов бироз муддат бу ерда ишлаган Тошкентга бориб ўзини устида ишлаган, малакасини оширган. Тошкентдаги Филармонияда Устоз Олим Комиловдан таълим олиб, доира чалиш сирларини ўрганган. Тошкентдан қайтгандан кейин у яна Гурлан театрида ишлай бошлади. Кўп ўтмай театрда мусиқа раҳбари лавозимига кўтарилди.

Раззоқ Ҳасанов
Таваллуди 1922-йил Гурлан
Вафоти 2017-йил
Фуқаролиги Ўзбекистон

Песалар

У бир қатор песалар намойиш қилди. Булар; „Халима“, „Тухматчилар“, „Аршин молалан“, „Ким ўғри“, „Тухматчилар жазоси“ ва бошқа бир псеялар.[1]

Касбдошлари

Раззоқ Ҳасанов у билан Гурлан театрида ишлаган санаткорлар: Абдулла эшчанов, Лолахон Эшчанова, мўминжон Абдуқодиров, Иброҳим Исмоилов, Ўроггул Ғоипов, Пошша давлетова, Норгул Аллаберганова, Бибижон Искандарова, Зариф Латипов, Худоёр Қуролов, Айхон Атабоева, Муҳаммаджон Каримов, Карим ота Назаров, Қодир Каримов, Комилжон Отаниёзов, Холжоной Каримова ва бошқалар.

Гасртоллари

Хонқа тумани

1939-йилда Хоразмдаги Тошсақа каналидаги ҳашарчилар учун турли хил песалар намойиш қилган. Бу гастролда у билан Абдулла эшчанов, Лолахон Эшчанова, Мўминжон Абдуқодиров, Иброҳим Исмоилов, Ўроггул Ғоипов, Пошша давлетова, Норгул Аллаберганова, Бибижон Искандарова, Зариф Латипов, Худоёр Қуролов, Айхон Атабоева, Муҳаммаджон Каримов, Карим ота Назаров, Қодир Каримов, Комилжон Отаниёзов, Холжоной Каримовалар қатнашган.

Сахтиён қишлоғи

Гурлан ҳудудидан ўтган Қиличниёзбий каналини қазиш ва тозлалш учун сахтиён қишлоғида песалар намойиш қилган.

Уруш йиллари

1942-1945 йилларда Раззоқ Ҳасанов 2-жаҳон урушида қатнашган. Псков, Москва, Ивановодаги жангларда қатнашди.

Фестиваллар

1957-йилда Москвада ўтказилган 6-жаҳон ёшлар фестивалида қатнашиб махсус мукофот олган ва фестивал лауренти бўлган. 1968-йил Тошкентдаги Республика санаткорлар фестивалида қатнасгди. 1977-йил „Мархабо талантлар“ Республика фестивалида Гурланлик сафдошлари билан қатнашди.[1]

Филмлардаги ижролари

"Мукаррама Турғунбоева", „Совецкий Узбекистан“, „Хива вақти билан соат 7-00 да“ филм консерти, „Сеҳрли Олма“ филмларида рол ижро қилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Хоразм ва Хоразмликлар. Тўртинчи китоб. Умид Бекмуҳаммад. Бухоро. 2022.
  2. ↑ ҳттпс://cйберленинка.ру/артиcле/н/хоразм-лазги-рақсининг-о-рганиш-тарихидан-парчалар/пдф