Reading (futbol klubi)
„Реадинг“ футбол клуби (инглизча: Реадинг Фоотбалл Cлуб; инглизча талаффузи: /ˈрɛдɪŋ 'футбɔ:л клʌб/) — Рединг, Беркшир, Жануби-Шарқий Англияда жойлашган инглиз профессионал футбол клуби[3]. Реадингмфутбол клуби 1871-йилда ташкил этилган[3].
| Файл:Реадинг ФC.свг | ||||
| Тўлиқ номи | Реадинг Фоотбалл Cлуб | |||
|---|---|---|---|---|
| Лақаби |
Тҳе Роялс Тҳе Динг[1] Тҳе Бисcуитмен (Ҳисториc) | |||
| Асос солинган | 25 Деcембер 1871 | |||
| Мадежски Стадиум | ||||
| Сиғими | 24,161[2] | |||
| Эгаси | Даи Ёнгге | |||
| Ҳеад cоач | Рубéн Селлéс | |||
| Лига | ЭФЛ Леагуэ Оне | |||
| Ўрни | ЭФЛ Леагуэ Оне, 12тҳ оф 24 | |||
| Вебсайти | Клуб сайти | |||
|
| ||||
1998-йилдан бери 24 000 дан ортиқ томошабинни сиғдира оладиган „Мадейски“ стадионида ўтказилиб келинмоқда[3].
Тарих
ХХ асрнинг биринчи ярми
ХХ асрнинг дастлабки йилларида жамоа Англия футбол лигасининг подвалида эди. Фақат 1920- йилги мавсумда жамоа Жанубий лиганинг қўшилиши натижасида учинчи дивизионда ўзини топди. 5 йил ўтиб, 1926-йилда жамоа муваффақиятга эришди ва ушбу дивизион чемпионлигини қўлга киритди ва кейинги йили, 1927-йилда жамоа Англия кубогининг ярим финалига чиқди. 1931-йилда клуб учинчи дивизионда ўзини топди, улар 1930-йиллар давомида Иккинчи Жаҳон уруши бошлангунга қадар рақобатлашдилар. Урушдан сўнг, 1946-йил сентябр ойида „Реадинг“ ўз тарихидаги энг йирик ғалабани қўлга киритди, жамоа „Кристал Пелас“ни 10:2 ҳисобида мағлуб этди[3].
ХХИ асрнинг боши
2006-йилда клуб ўз тарихида биринчи марта Премер-лигага чиқди. Англия футболи элитаси ўртасидаги биринчи мавсум муваффақиятли бўлди ва чемпионат якунида жамоа турнир жадвалида 8-ўринни эгаллади (деярли УЭФА зонасида). Бироқ кейинги мавсумдаёқ „Реадинг“ омон қолиш учун курашишга мажбур бўлди ва натижада клуб Премер-лигани тарк этди[4]. 2008/09-йилги мавсумдан сўнг Стив Коппелл „Бристол Сити“ таклифини қабул қилиб, жамоани тарк этди ва Браян Макдермотт бош мураббий лавозимини эгаллади[4]. 2011/2012-йилги мавсумда жамоа Чемпионатда биринчи ўринни эгаллаб, Олий лигада ўйнаш имкониятини қўлга киритди. 2012/13-йилги мавсумда „Рединг“ Англия премер-лигасида 19-ўринни эгаллади ва яна Чемпионшипга тушиб кетди.
2012-йил январ ойида „Рединг“ клубининг назорат пакети (51%) россиялик тадбиркор, 29 ёшли Антон Зингаревичга тегишли Тҳамес Спорц Инвестмент (ТСИ) инвестиция компанияси томонидан сотиб олинди. Антон Зингаревичнинг отаси Дмитрий Медведевнинг собиқ бизнес шериги ва Россиядаги энг йирик пулпа компаниясининг асосчилари ва эгаларидан бири[4][5].
Мухлислар
Реадинг мухлислари орасида машҳур шахслар бор, масалан, мусиқачи Майк Олдфилд[6].
Символизм
| 2008/09 | 2009/10 | 2010/11 | 2011/12 | 2012/13 | 2013/14 | 2015/16 | 2017/18 | ||
| 2020/21 | |||||||||
Меҳмонлар китоби
| 2008/09 | 2009/10 | 2010/11 | 2011/12 | 2012/13 | 2013/14 | 2015/16 | 2017/18 | |||
| 2020/21 | ||||||||||
Манбалар
- ↑ Лоw, Жонатҳан „Жоҳн О'Шеа wишес Реадинг луcк анд сайс 'уп тҳе динг' афтер Роялс эхит“ (эн). Беркшире Ливе (2021-йил 4-июл). Қаралди: 2024-йил 29-март.
- ↑ „Мадежски Стадиум информатион“. Реадинг Ф.C.. 2011-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 ҳттпс://www.гетреадинг.cо.ук/алл-абоут/реадинг-фc
- ↑ 4,0 4,1 4,2 ҳттпс://www.трансфермаркт.cом/фc-реадинг/старцеите/вереин/1032
- ↑ „Зингаревич продал 51 % акций «Рединга» тайскому консорциуму“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-сентябр.
- ↑ „Интервью Майка Олдфилда для Пиcадиллй Радио“. 2013-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-ноябр.