Реаксия (ре... ва лот. аcтио — ҳаракат) —1) (психологияда) — инсон ва унинг тана аъзолари томонидан муайян ташқи ва ички қўзғатувчиларга нисбатан қайтариладиган жавоб ҳаракати. Р. таассурот, қўзғатгич, қандайдир таъсир этишнинг жавоби сифатида пайдо бўлувчи ҳиссий ҳолат, жараён ёки ҳаракатдир. Ҳар қандай Р. ўз кечишининг шакли, тезлиги каби хусусиятлари билан тавсифланади. Оддий психик Р. вақти 100 дан 250 миллисекундгача бўлиши мумкин. Р. тавсифларининг ўзгариши психометрия соҳасини вужудга келтирди. Психология ва унга ёндош фанларда таснифлаш асосида ётувчи аломатларга боғлиқ тарзда Р. хулқий, физиологик, ҳиссий, ихтиёрий, ихтиёрсиз каби турларга ажратилади; 2) кимёвий, физик ёки биологик таъсир йўли билан текширишлар ўтказиш (к,. Кимёвий реаксиялар, Вассерман реаксияси); 3) умри тугаган ижтимоий тартибларни сақдаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ижтимоий тараққиётга зўр бериб қаршилик кўрсатиш. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил