Reaktiv dvigatel
Реактив двигател — иш жисми (одатда, ёнилғи ёнишидан ҳосил бўладиган газеимон моддалар) оқими ҳисобига реактив куч (тортиш кучи) ҳосил қиладиган двигател. Реактив двигателда турли хил энергия (иссиқлик, ядро, қуёш ва электр энергияси, кимёвий энергия)нинг механик энергияга айланиши ҳисобига иш жисми оқимининг кинетик энергияси вужудга келади, бундан ташқари, иш жисми двигателдан отилиб чиққанда акс куч пайдо бўлиб, двигателни итаради (раcмга қ.). Шунинг учун Реактив двигателни мураккаб яхлит тизим дейиш мумкин. Бу тизим бирламчи (дастлабки) энергия манбаи (Мас, қуёш энергияси), иш жисми ва энергияни бир турдан иккинчи турга айлантирувчи қурилма (яъни Реактив двигателнинг ўзи) дан иборат бўлади.
Реактив ҳаракат тушунчаси қадимдан маълум. Герон яратган шарни Реактив двигателнинг аждоди дейиш мумкин. Х асрдан Хитойда порохли ракеталар пайдо бўлди ва Шаркда, кейинчалик Европада мушакбозлик, сигнал ва жанговар ракеталар сифатида бир неча аср мобайнида қўлланилиб келди. Ва, ниҳоят, ХХ аср бошига келиб (1903) К.Э. Сиолковский суюқ ёнилғили Реактив двигателнинг асосини таклиф этди. Р. Годдард 1926-йил суюқ ёнилғили ракеталарни учирди. В. П. Глушко жаҳонда биринчилар каторида суюкликли реактив двигателни яратди. Унинг раҳбарлигида электротермик Реактив двигател яратилди ва синалди. Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) йилларида ҳавореактив двигателлари самолётларга ўрнатилди. Урушдан кейинги йилларда электр ракета двигателлари ва ядро ракета двигателлари яратилди. Реактив двигател борган сари такомиллаштирилиб борилмокда.
Реактив двигател ишлаётган пайтда атрофдаги муҳит (ҳаво)дан фойдаланиши ёки фойдаланмаслигига караб, 2 асосий гуруҳга бўлинади. Атрофдаги ҳаводан фойдаланадиган Реактив двигател ҳавореактив двигатели, фойдаланилмайдигани ракета двигатели (РД) деб аталади. Барча ҳавореактив двигателларида энергия манбаи — ёнилгигина двигател бортида бўлади, иш жисмининг анчагина қисми (ҳаво) эса атроф муҳитдан олинади. РД да эса иш жисмининг барча компонентлари унинг бортида бўлади. Реактив двигател техника (авиация, космонавтика ва бошқалар) да қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |