Reaktiv kuch
Qiyofa
Реактив куч, реактив тортиш кучи — реактив двигател соплосидан чиқаётган газ оқимининг реаксия (итариш) кучи. Реактив куч двигателнинг ички ва ташқи сиртига таъсир қилаётган кучларнинг тенг таъсир этувчиси ҳисобланади. Двигател ташқи сиртининг ҳар бир элементи (дС юзаси)да атмосфера босими, ичида эса атмосфера босимига нисбатан катта бўлган двигател иш жисми (газ)нинг босими мавжуд. Реактив куч сопло ўки бўйлаб, газ оқимининг тезлик векторига қарама-қарши йўналган бўлади. Реактив кучдан техникада, хусусан, космонавтикада кенг фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |