Real ish haqi
Реал иш ҳақи — моддий неъмат ва маиший хизматларда ифодаланган, иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори.[1] Реал иш ҳақи истеъмолчилар ўзларининг ҳақиқий иш ҳақларига амалда қандай миқдорда истеъмол неъматлари сотиб олишлари ва хизматлардан фойдаланишлари мумкинлигини кўрсатади. Реал иш ҳақи ҳам номинал иш ҳақи миқдори, ҳам истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари даражаси, шунингдек, иш ҳақидан тўланадиган солиқлар ҳажми билан белгиланади.
Реал иш ҳақи, инфлясия шароитларида, агар инфлясия иш ҳақини ошириш, индексациялаш билан қопланмайдиган бўлса, пасайиб кетади. Реал иш ҳақи бошқа шароитлар бир хил бўлганда, номинал иш ҳақига тўғри мутаносиб, истеъмол буюмлари ва хизматлар нархи даражасига тескари мутаносибдир.
Манбалар
- ↑ "Реал иш ҳақи". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 2000-2005.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |