Реалгар (араб. — рахж алҳар —гор чанги, кон чанги) — сулфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи АсС. Кристаллари моноклин сингонияли, қисқа ва узун (5 см гача) призмали, игнасимон. Таркибида 70,1% Ас бор. Ранги оловсимонқизил, пуштисариқ. Қаттиклиги 1,5—2. Зичлиги 3400– 3600 кг/м³. Ўта мўрт. Смоласимон ялтироқ, ёғли. Қуёш нури таъсирида парчаланиб аурипигмент (Ас2С3)ра айланади. Паст ҳароратли гидротермал конларда аурипигмент ва марказит, баъзан киновар ва олтин билан бирга, иссиқ булоклар ёткизиклари ва солфатарларда, сидерит конкрециялари, қумгилли ётқизикларда учрайди. Р. маргимуш рудалари таркибига киради. Локбўёқ саноати, пиротехника, шишасозлик ва бошқаларда ишлатилади. Конлари Закавказе, АҚСҲ, Япония, Греция ва бошқа жойларда бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил