Реализм (лот. реалис — моддий, ҳақиқий) — фалсафий йўналиш. Унга кўра, онгдан ташқаридаги мавжуд реаллик гўё идеал обектларнинг мавжудлигидан (Платон, ўрта аср схоластикаси) ёки субект, билиш жараёни ва тажрибага боғлиқ бўлмаган билиш обектидан (ХХ аср фалсафий Р.и) иборатдир. Ўрта аср Р.и универсалийлар (умумий тушунчалар) реал ва онгга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд деб уқтирган (қаранг Номинализм). Ҳозирги замон фалсафасида реалистик оқимлар устуворлик қилади. Замонавий Р.нинг муҳим йўналишлари: тарихий материализм, неореализм, неотомизм ва янги онтология ҳисобланади. Янги онтологиянинг мазмунини метафизик Р. ташкил этади. Таҳлил марказида реаллик бизга қандай берилган ва уни биз қай даражагача била оламиз деган масала туради. Ҳозирги замон Р.ига феноменология ва экзистенсиализм муҳим ҳисса қўшяпти.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил