Реанимация (ре... ва лот. аниматио — жонлантириш, тирилтириш), организмни тирилтириш — клиник ўлим ҳолатидаги (қаранг Терминал ҳолат) кишиларни тирилтириш, шунингдек, ҳаётий муҳим аъзоларнинг бахциз ҳодисалар, касаллик ва унинг асоратлари натижасида тўсатдан йўқолган ёки ўзгарган функсияларини тиклаш учун кўриладиган чора-тадбирлар мажмуи. Нафас олиш ва юрак фаолияти тўхтаганда ёки амалда нафас ҳам, қон айланиш ҳам организм эҳтиёжини таъминлай олмай қолган ҳолларда Р. қўлланади. Р. масалаларини реаниматология ўрганади. Реаниматологиянинг тараққий этиши эндиликда Р. усулларидан бевосита жонлантиришда эмас, балки моддалар (сувелектролит, газ) алмашинувининг кескин бузилиши, қон айланиши, нафас, жигар, буйрак фаолиятининг нуқсонларида ҳамда операциялардан сўнг аъзолар функсиясини тиклашда ҳам фойдаланиш имконини берди. Яшашга крбилиятли организмнигина тирилтириш мумкин. Р. тадбирларини огир механик шикастланишдан, шу жумладан, шикастланиш оқибатидаги шок, қон кетиши, ток уриши, кучли заҳарланиш, бўғилиш, сувга чўкиш, термик куйиш, совқотиш ва ҳоказодан ўлаётган вақтда қўллаш лозим. Р.ни кўпинча "интенсив терапия", "интенсив парвариш" дейилади. Демак, тўсатдан юз берувчи ўлим билан тугайдиган ҳар қандай танг ҳолат реанимацион тадбирларни зудлик билан амалга оширишни тақозо этади. Р. ўтказишда турли воситалар, жумладан, электрон асбоблар (дефибриллятор, электростимулятор ва ҳоказо) ва бошқа аппаратлар, хирургия усуллари (трахеостомия, пунксия, йирик томирларга катетер қўйиш), доридармонлардан фойдаланилади, шунингдек, юракни бевосита (яъни, кўкрак қафасини очмай туриб) массаж килиш, аппарациз сунъий нафас олдириш ва ҳоказо усуллар қўлланади. Р.ни врач, ҳамширалар, шунингдек, махсус тайёргарликдан ўтган бошқа соҳадаги кишилар бажаради, тез ёрдам ходимлари малакали реанимацион ёрдам кўрсатади.

Р. чора-тадбирларининг тўла комплекси махсус Р. ва интенсив терапия бўлимларида ўтказилади, бу бўлимлар неврология, кардиология, хирургия ва бошқа марказларда ташкил топса, шу асосда тармоклар (кардиологик, токсикологик ва ҳоказо)га бўлинади. Йирик вилоят ёки шаҳар касалхоналарида тузилган. Р. марказлари кўп тармокди бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил