Rebecca Alexander
Ребеccа Анн Алехандер (1979-йил 4-февралда туғилган) — америкалик психотерапевт ва ёзувчи. Ушер синдроми туфайли кўр бўлиб қолган Алехандер 2014-йилда кўриш қобилияти ёмонлашгани, шунингдек, Килиманжаро тоғи чўққисига чиқиш каби экстремал спортчи сифатида эришган жасоратлари ҳақида эсдалик ёзган. У 2016-йилда Америка кўзи ожизлар жамғармаси томонидан Ҳелен Келлер мукофотига сазовор бўлган.
| Ребеccа Алехандер | |
|---|---|
| Таваллуди |
Ребеccа Анн Алехандер 1979-йил 4-феврал |
| Касби | Психотерапевт, муаллиф, фитнес инструктор, ногиронлик ҳуқуқлари ҳимоячиси |
| Веб-сайти | ребалехандер.cом |
Ёшлиги ва таълими
Ребеccа Анн Алехандер 1979-йилнинг 4-февралда Калифорниянинг Оакланд шаҳрида яҳудийлар оиласи ҳисобланмиш Террй Пинк Алехандер ва адвокат Давид Алехандернинг оиласида туғилган[1][2] Унинг икки нафар акаси бор. Уларнинг бири Даниэл бўлса, бошқаси Петер Алехандер (журналист; НБC Неwс ва Оқ уй мухбири)[3].
Алехандерга ўн икки ёшида ретинит пигментозаси — кўриш қобилиятини йўқотиш ташхиси қўйилган[3]. У мактабда футбол спорт тури бўйича Маккабийлар ўйинларида қатнашган. Шунингдек, Оакландда бўлиб ўтган Темпле Синаи турнирида қатнашган[2]. Ўн саккиз ёшида, иккинчи қават деразасидан йиқилиб, бир неча ой давомида реабилитацияга олинган. Ушбу воқеа ортидан унинг коллежга киришини бир қанча муддатга кечиктирилган[2]. Алеханде коллежда ўқишни бошлаганида тиннитус касаллигини бошдан кечира бошлайди. Йигирма ёшида унга докторлар томонидан Ушер синдромининг ИИИ тур ташхиси қўйилади[3][4].
Алехандер Мичиган университетида бакалавр даражасини ва Колумбия университетида ижтимоий меҳнат ва соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича икки маротаба магистрлик даражасини қўлга киритган[5].
Ҳаёти
Алехандернинг Нот Фаде Аwай: А Мемоир оф Сенсес Лост анд Фоунд (Сўнмас : Йўқолган ва топилган ҳислар хотираси) номли хотира китоби Саша Алпер билан биргаликда ёзилган ва 2014-йилда нашр этилган[6]. У ўз китобини тарғиб қилиш учун Тодай, Морнинг Жоэ ва бошқа шоуларда кўриниш беради[7][8]. 2019-йилда Линдсей Феррентино (ссенарий муаллифи) Жоҳн Красински (продюсер), Давид О. Русселл ҳамда Эмилй Блунт рол ижро этган Нот Фаде Аwай номли филм суратга олинаётгани ҳақида хабар берилган эди[9].
Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасидаги китоб шарҳида Алехандер қандай қилиб марафонларда ҳамда бир ҳафталик хайрия велоспортларида қатнашиб, „ўзини машаққатли жисмоний жасоратларга ундагани“ тасвирланган[10]. Унинг саёҳатлари орасида Инка изидан Мачу Пикчугача, Алкатраз оролидан Сан-Франсискодаги сув паркигача бўлган 1,5 миля совуқ океан сувида сузиш ва Килиманжаро тоғига чиқиш кабилар мавжуд[10][11][12]. У, шунингдек, Неw Ёркдаги спорт залида спиннинг ва юқори интенсив машғулотлардан дарс беради[2].
Алехандер 2019-йилда Али Строкер томонидан кар ва заиф эшитувчи одамларнинг ҳикояларини ёритиш учун яратилган Силент Но Море (Энди жимлик йўқ) сайёҳлик спектаклининг ижрочиларидан бири бўлган[9].
У бир нечта мукофотларга сазовор бўлган, жумладан 2016-йилда Америка Кўзи ожизлар жамғармасининг Ҳелен Келлер мукофотига, 2017-йилда Ногиронлик ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан Эагле мукофотига ва 2017-йилда Мичиган Университетининг Биcентенниал Алумни мукофоти каби совринларини қўлга киритган[13]. 2018-йилда Ушер синдроми ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида Бостон Ред Сох ўйинида биринчи марта тантанали равишда кўриниш берган[3].
Манбалар
- ↑ „Ребеccа Алехандер“. Лигҳтҳоусе Интернатионал. 2011-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Ҳаррис. „Фадинг сигҳт анд соунд турн Оакланд нативе инто а фигҳтер“. Ж. Тҳе Жеwиш Неwс оф Нортҳерн Cалифорниа (2014-йил 19-сентябр). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.Ҳаррис, Лиз (Септембер 19, 2014). „Фадинг сигҳт анд соунд турн Оакланд нативе инто а фигҳтер“. Ж. Тҳе Жеwиш Неwс оф Нортҳерн Cалифорниа. Ретриэвед Април 2, 2022.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Далей. „Ребеccа Алехандер ис cомплетелй деаф анд слоwлй гоинг блинд. Ҳер нехт стоп ис Фенwай.“. бостон.cом (2018-йил 22-август). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.Далей, Лаурен (Аугуст 22, 2018). „Ребеccа Алехандер ис cомплетелй деаф анд слоwлй гоинг блинд. Ҳер нехт стоп ис Фенwай“. бостон.cом. Ретриэвед Април 2, 2022.
- ↑ Cоҳен. „Ҳоw Ребеccа Алехандер Навигатес Лифе ин Неw Ёрк Wҳиле Гоинг Деаф анд Блинд – Неw Ёрк Магазине – Нймаг“ (эн-ус). Неw Ёрк Магазине (2009-йил 30-январ). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ Насиатка. „Оур Интервиэw wитҳ Ребеccа Алехандер“. Дифферент & Абле (2020-йил 1-ноябр). 2022-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ „Нот Фаде Аwай бй Ребеccа А. Алехандер, Сасча Алпер“. Пенгуин Рандомҳоусе. Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ Алехандер, Петер. „'А лот ҳаппиэр': Wҳй Ребеccа Алехандер wон'т лет гоинг блинд, деаф, ҳолд ҳер баcк“ (эн). ТОДАЙ.cом (2014-йил 15-сентябр). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ „Форгинг аҳеад деспите лосинг ҳеаринг, висион“ (эн). МСНБC.cом (2014-йил 17-сентябр). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ 9,0 9,1 Ҳерберт, Жамес. „'Силент Но Море' брингинг стругглес, суccессес оф тҳосе wитҳ ҳеаринг лосс то тҳе стаге“. Сан Диэго Унион-Трибуне (2019-йил 28-июн). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ 10,0 10,1 Боутон, Катҳерине. „Ёунг, Стриcкен анд Детерминед то Фигҳт“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2014-йил 20-октябр). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ Рилей, Cаилин. „Ан Унликелй Фриэндшип Тҳат Тҳривес Ин Спите Оф Чалленгес“. 27 Эаст (2018-йил 10-август). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ Кеатинг. „Ребеccа Алехандер Cлимбс Моунт Килиманжаро“ (эн). Пеопле.cом (2015-йил 9-сентябр). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
- ↑ „Ушер Сйндроме Соcиэтй Боард & Стафф“ (эн). Ушер Сйндроме Соcиэтй. Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Шовқин ва ёруғлик шаҳрида кар ва кўр бўлиш Тҳе Неw Ёркердан Алехандер ҳақида (2009-йил; инглиз тилида)
- Ребеccа Алехандер билан суҳбат (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-23 санасида архивланган), Дифферент & Абле (2020)дан 36 дақиқалик видео интервю (инглиз тилида)