Ребеccа Меерс (1994-йил 20-ноябрда туғилган)[1] – америкалик пара сузувчи[2]. 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида учта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, 2012-йилги Паралимпия терма жамоаси аъзоси сифатида Лондонда битта кумуш ва битта бронза медалига эга чиққан[3]. 2009-йилда Тайванда бўлиб ўтган Ёзги Карлар ўйинларида ҳам иштирок этган, бу унинг ушбу мусобақалардаги ягона иштироки ҳисобланади[4][5]. 2009-йилги мусобақада 4×200 метрга эркин усулда эстафета сузиш баҳсларида бронза медални қўлга киритган[6].

Ребеccа Меерс

Меерс 2021-йил июл ойида Мериленд штати парламентига ташрифи чоғида
Шахсий маълумотлари
Тахаллуси/Лақаби Беccа
Таваллуд санаси 1994-йил 20-ноябр (1994-11-20) (31 ёш)
Балтиморе, Марйланд, АҚШ
Веб-сайти Меерс он теамуса.орг
Спорт
Мамлакат  УСА
Қайси спорт пара сузиш
Клуби Натионъс Cапитал Сwим Cлуб

Ҳаёти

Меерс Ушер синдромига эга ва туғилганидан бери кар[7]. Ёшлигидан эшитишга ёрдам берувчи электрон мослама кохлеар имплантидан фойдаланади[8]. У, шунингдек, ретинитис пигментоза (РП) деб аталадиган касаллик сабабли кўриш қобилиятини ҳам йўқотмоқда. Унга ҳаракатланишда ёрдам берадиган Бирдиэ исмли кўзи ожизлар учун мўлжалланган ит ҳамроҳлик қилади[9].

2015 ва 2017-йилларда Меерс „Ногиронлиги бўлган энг яхши аёл спортчи“ номинацияси бўйича ЭСПЙ мукофоти билан тақдирланган[10]. У 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида рекорд натижа қайд этган ва олтин медалга сазовор бўлган[11].

Меерс Балтиморда улғайиб, Нотре Даме тайёрлов мактабида ўқиган ва кейинчалик Пенсилвания штатининг Ланcастер шаҳридаги Франклин ва Маршалл коллежини тамомлаган. У ерда тарих факултетида ўқиган ва ногиронлик масалаларини чуқурроқ ўрганишга алоҳида эътибор қаратган. Меерс ўн бир йил давомида Лоёла Блакефиэлд Ақуатиcс сузиш клубида шуғулланган. 2012-йилда Мичаэл Пҳелпс машқ қилган Нортҳ Балтиморе Ақуатиc Cлуб сафига қўшилган. Кейинчалик Марйланд штатининг Бетҳесда шаҳридаги Натионъс Cапитал Сwим Cлубга ўтган ва у ерда Катиэ Ледеcкйнинг мураббийи Бруcе Геммелл қўл остида машқ қилган[12]. Меерс С13 ва С12 тоифаларида бир нечта жаҳон рекордларини ўрнатган.

2021-йил июн ойида АҚШ Токиода бўлиб ўтадиган пандемия сабаб кечиктирилган 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларига борувчи 34 нафар паралимпиячи номини эълон қилди. Аёллар жамоаси таркибидан Меерс, Жессиcа Лонг, МcКензиэ Cоан, Элизабетҳ Маркс ва Маллорй Wеггеманнлар ўрин олган[13]. 2021-йил 20-июлда спортчининг шахсий ёрдамчи олиш бўйича сўрови CОВИД-19 пандемияси оқибатида ходимлар сони чеклангани сабабли рад этилгач, Паралимпиадада иштирок этишдан воз кечган[14].

Халқаро мусобақалар

2019

  • 1 та олтин медал: 400 метрга эркин усул;
  • 1 та кумуш медал: 200 метрга комплекс усул;
  • 2 та бронза медал: 100 метрга эркин ва 100 метрга баттерфлай усул;
  • 2 та жаҳон рекорди: 400 метрга эркин услуб ва 200 метрга комплекс усул;
  • 5 та Америка рекорди: 400 метрга эркин услубда, 200 метрга комплекс усулда, 100 метрга эркин услубда, 50 метрга эркин ва 100 метрга брасс усулида сузиш[15].


2017

  • 1 та олтин медал: 400 метрга эркин усул;
  • 2 та кумуш медал: 100 метрга баттерфлай ва 100 метрга эркин услуб;
  • 1 бронза медал: 100 метрга брасс усулида сузиш[16].

2015

  • 2 та олтин медал: 200 метр комплекс сузиш ва 400 метр эркин усулда сузиш;
  • 1 та кумуш медал: 100 метр баттерфлай усулида сузиш;
  • С13 тоифасида 2 та жаҳон рекорди: 200 метрга комплекс сузиш ва 400 метр эркин усулда сузиш[17][18].

2014

  • 4 та олтин медал: 100 метрга баттерфлай, 100 метрга эркин усул, 400 метрга эркин усул ва 200 метр комплекс сузиш;
  • 2 та кумуш медал: 100 метрга брасс усули ва 50 метр эркин усулда сузиш;
  • С13 тоифасида 2 та жаҳон рекорди: 200 метрга комплекс сузиш ва 400 метр эркин усулда сузиш[19][20].

2013

  • 2 та олтин медал: 200 метрга комплекс сузиш ва 400 метрга эркин усулда сузиш;
  • 2 та кумуш медал: 100 метрга баттерфлай ва 100 метрга эркин усулда сузиш[21].

2011

  • 4 та олтин медал: 200 метрга эркин усул, 400 метрга эркин усулда, 800 метрга эркин усул ва 4×200 метрга эркин усул эстафета;
  • Жаҳон рекорди: 4×200 метр эркин усул эстафета;
  • 800 метрга эркин усулда сузиш бўйича карлар ўртасидаги жаҳон чемпионати[22][23].

2009

  • 1 та бронза медал: 4×200 метр эркин усул эстафета;
  • Америка рекорди: 4×200 метр эркин усул эстафета[24].

Манбалар

  1. ↑ „Ребеccа Меерс“. 2016-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-сентябр.
  2. ↑ „(Видео Интервиэw) Ребеccа Меерс Усес Паралймпиc Триалс Виcториэс ас Индиcатор фор Рио“ (2016-йил 2-июл). 2016-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-сентябр.
  3. ↑ „Ребеccа Меерс“. Теам УСА. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-август.
  4. ↑ „Лондон'с ҳометоwн ҳероэс: Ребеccа Меерс“. Теам УСА. 2014-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-январ.
  5. ↑ „Ребеccа Меерс | Деафлймпиcс“ (эн). www.деафлймпиcс.cом. 2017-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-январ.
  6. ↑ „4×200м фреэстйле релай | 2009 Суммер Деафлймпиcс“ (эн). www.деафлймпиcс.cом. 2018-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-январ.
  7. ↑ Сун. „Тимониум пара-сwиммер Беccа Меерс ҳас cан-до мантра, 'энормоус' ҳеарт -- анд ан ЭСПЙ номинатион“ (2015-йил 14-июл). 2016-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-сентябр.
  8. ↑ „Атҳлете Био“. 2016-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-ноябр.
  9. ↑ „Арчивед cопй“. 2016-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-ноябр.
  10. ↑ Принcипе. „Меэт тҳе лоcал сwиммер wҳо wон ан ЭСПЙ аwард!“ (2016-йил 19-феврал). 2016-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-сентябр.
  11. ↑ „Балтиморе'с Меерс сец wорлд реcорд то wин Паралймпиc голд“ (2016-йил 9-сентябр). 2016-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-сентябр.
  12. ↑ „3-Тиме Паралймпиc Голд Медалист Беccа Меерс Жоининг Натион'с Cапитал Сwим Cлуб“ (2019-йил 1-июн).
  13. ↑ „Унитед Статес наме 34 сwиммерс он Токё 2020 Паралймпиc теам“. www.инсидетҳегамес.биз (2021-йил 22-июн). Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  14. ↑ Гибсон. „Деаф-блинд сwиммер Беccа Меерс ис дениэд персонал cаре ассистант, wитҳдраwс фром Токё Паралймпиcс“. ЭСПН.cом (2021-йил 20-июл). Қаралди: 2021-йил 20-июл.
  15. ↑ „Лондон 2019 - Счедуле анд Ресулц“.
  16. ↑ „Мехиcо Cитй 2017 - Сwимминг Ливе Ресулц“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. 2018-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-март.
  17. ↑ „Арчивед cопй“. 2016-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-ноябр.
  18. ↑ „Гласгоw 2015 Счедуле & Ресулц - ИПC Сwимминг“. 2016-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-ноябр.
  19. ↑ „Пара Пан Паcс: Дай 5 Реcордс анд Финал Wрап-Уп“. СwимСwам (2014-йил 12-август). 2016-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-ноябр.
  20. ↑ „Ресулц“. Теам УСА. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-январ.
  21. ↑ „Ливе Ресулц - 2013 ИПC Сwимминг Wорлд Чампионшипс Монтреал“. 2016-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-ноябр.
  22. ↑ „Арчивед cопй“. 2012-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-ноябр.
  23. ↑ „Арчивед cопй“. 2012-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-ноябр.
  24. ↑ „Атҳлетес | Деафлймпиcс“. 2016-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-ноябр.