Речитатив (итал. реcитаре — овоз чиқариб ўқимоқ) — оддий ёки бадиий нутк, интонациясн ва ритмикасини ифодалашга асосланган вокал мусиқа тури. Одатда, Р. матн тузилишини акс эттириб тугал мусиқа шаклини ташкил этмайди. Унинг келиб чиқиши халқмусиқий эпик жанрлари (достон, қиссахонлик каби) билан боғлиқ. Композиторлик ижодиётида Р. аввало опера жанрида кенг қўлланади. Унинг имкониятлари, шунингдек, кантата, оратория, романс ва бошқа жанрларда ўз аксини топган. Ўзбек мусиқа меросининг достон, катта ашула, рамазон, зикр, марсия каби жанрларида Р. унсурлари устувор ўрин тутади. Ўзбек композиторлари яратган мусиқали драма, опера ва бошқа асарларнинг етук намуналарида достон, катта ашула каби жанрларга хос Р. хусусиятлар ҳам учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил